Кириш Регистрация
04/07 03:00 Аргентина 3-2 Кабо-Верде
04/07 06:30 Колумбия 1-0 Гана
04/07 22:00 Канада 0-3 Марокаш
05/07 02:00 Парагвай 0-1 Франция
06/07 01:00 Бразилия - Норвегия
06/07 05:00 Мексика - Англия
06/07 23:59 Португалия - Испания

Яйссле: «Ал-Аҳли» катта характeр кўрсатди»

Баҳо:
+ | -

Саудия Арабистонининг «Ал-Аҳли» клуби бош мураббийи Маттиас Яйссле жамоасини ОФК Элит Чемпионлар лигаси мусобақасининг 1-турида ғалаба қозонгани учун мақтади.

Германиялик мутахассис биринчи бўлимда жамоаси заиф ўйнаганини тан олди. Шу фурсатдан фойдаланган ўзбекистонлик Ҳусайн Норчаев «Насаф» сафида дубль қайд этди. Бироқ «Ал-Аҳли» иккинчи таймда жонланиб, 4:2 ҳисобида ғалаба қозонди.

«Учрашув қийин бўлди, — деди Яйссле. — Биринчи бўлимда биз ўйинга кириша олмадик ва икки гол ўтказдик. Лекин иккинчи бўлимда характеримизни кўрсатишимиз кераклигини англадик.

Жамоа ҳамжиҳатликда мухлислар учун ўйнаганини кўриш ёқимли бўлди. Футболчиларим гол ургандаги эҳтиросларини томоша қилишдан завқ олдим.

Албатта, ҳар қандай заиф ўйиннинг кўп сабаблари бўлади. Биз тезликнинг аҳамияти ҳақида кўп гаплашдик. Шу билан бирга, мухлисларнинг қўллаб-қувватлаши ғалабамизнинг энг муҳим сабабларидан бири бўлди».

Жума куни уларни "Ал-Аҳли"ни Суперлига доирасида «Ал-Ҳилол»га қарши муҳим баҳс кутмоқда. Бир ҳафтадан сўнг эса Мисрнинг «Пирамидс» клубига қарши ФИФА Интерконтинентал кубоги ўйини бор.

«Бугун ғалаба қозониш биз учун жуда муҳим эди, — деди Яйссле. — Жамоанинг камбэк қилиб, тўрт гол уриб ғалаба қозонганидан ғурурланаман. Бугун муҳим футболчиларни хавф остига қўйгим келмади. Шунинг учун таркибда ротацияда қўл урдим».

Манба: the-afc.com
Киритилди: 14:24, 16.09.2025.
Ўқилди: 1194 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Илгиз Танташевнинг Франция — Парагвай учрашувидаги ҳакамлиги халқаро нашрлар томонидан танқид қилинди [7705]

Фабио Каннаваро ЖЧ-2026дан кейин Италияда нималар билан шуғулланаётганини кўрсатди (фото) [7182]

Расман: Элдор Шомуродов «Башакшеҳир» билан янги шартнома имзолади [4324]

Мбаппе футбол тарихида ҳеч ким эриша олмаган ЖЧ рекордини ўрнатди [3804]

ЖЧ-2026. Марокаш Канадани йирик ҳисобда мағлуб этиб, чорак финалга чиқди [2614]

Левченко Ўзбекистоннинг ЖЧ-2026да ғалабани қўлдан чиқариши сабабини тушунтирди [2584]

Маҳрез терма жамоадан кетганидан бор-йўғи бир кун ўтиб ўз клубини ҳам тарк этди [2234]

Возинья Месси билан ўйиндан кейин нималар ҳақида суҳбатлашганини айтди [2034]

Винисиус «Реал»даги келажаги борасида бир қарорга келди [1916]

«Барселона» «Челси» ва «Манчестер Сити»нинг таклифига рад жавобини берди [1778]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик