Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-0 Ньюкасл
27/12 16:30 Парма - Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест - Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче - Комо
27/12 19:00 Торино - Кальяри
27/12 20:00 Арсенал - Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд - Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли - Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль - Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм - Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе - Лацио
27/12 22:30 Челси - Астон Вилла
28/12 00:45 Пиза - Ювентус
28/12 16:30 Милан - Верона
28/12 19:00 Кремонезе - Наполи
28/12 19:00 Сандерленд - Лидс
28/12 21:30 Кристал Пэлас - Тоттенхэм
28/12 22:00 Болонья - Сассуоло

ЎФФ Президенти миллий терма жамоа билан учрашди

Баҳо:
+ | -

Аввал хабар берганимиздек, футзал бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси жорий йилнинг 20–24 сентябрь кунлари Бишкек шаҳрида бўлиб ўтадиган Осиё Кубоги–2026 саралаш мусобақасида иштирок этади.

Сафар олдидан, бугун Ўзбекистон футзал федерацияси Президенти Бекзод Маматқулов мамлакатимиз миллий терма жамоаси аъзолари билан учрашув ўтказди.

Мулоқот давомида ЎФФ раҳбари жамоа аъзоларига самимий тилакларини билдириб, халқимиз миллий терма жамоадан доимо ҳужумкор ва ғалабали ўйинларни кутишини таъкидлади. Шунингдек, футболчиларга Ватан шарафини муносиб ҳимоя қилишларини тилади.

“Сизларнинг ҳар бир ҳаракатингиз, ҳар бир голингиз ортида миллионлаб инсонларнинг умиди ва орзуси бор. Биз сизларга ишонамиз. Сизлар нафақат ғалаба учун, балки миллат ифтихори учун курашасизлар,” — дея таъкидлади Бекзод Маматқулов.

Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Нодир Элибоев жамоа Осиё Кубоги саралаш учрашувларига пухта тайёргарлик кўрганини маълум қилди. Унинг сўзларига кўра, футзалчиларнинг ҳам жисмоний, ҳам руҳий ҳолати юқори даражада бўлиб, жамоа бирдамлик ва интизом асосида ҳаракат қилади.

Шунингдек, сўзга чиққан терма жамоа сардори Машраб Адилов ва ЎФФ Тиббиёт Департаменти бош шифокори Лазизбек Тешабековлар футболчиларнинг барчаси соғ-саломат эканини, саралаш баҳсларига ҳар томонлама тайёр турганликларини маълум қилишди. ЎФФ раҳбариятига ва футзал жамоатчилигига билдирилаётган ишонч учун миннатдорлик изҳор этишди.

“Турнир давомида йигитлар бор куч ва ғайратларини сафарбар этиб, мухлисларимизни қувонтирадиган натижалар билан юртимизга ёруғ юз ила қайтиш ниятида сафарга йўл олаяпти,” — деди Машраб Адилов.

Йиғилиш якунида Ўзбекистон футбол фахрийлари Кенгаши раиси Тўлаган Исоқов сўз олиб, ҳар бир футболчининг ортида Ватан шаъни турганлигини таъкидлади. Ўзбекистон терма жамоаси мураббийлар штаби ҳамда ўйинчиларига саралаш баҳсларида омад ёр бўлишини тилаб, оқ фотиҳа берди.

Манба: https://t.me/Futsal_Uzbekistan
Киритилди: 15:45, 18.09.2025.
Ўқилди: 952 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.