Рональд Араухо Чемпионлар лигаси доирасидаги "Ньюкасл"га (2:1) қарши ўйинда Маркус Рэшфорднинг дублига баҳо берди.
Ҳужумчи "Манчестер Юнайтед"дан ижара асосида жамоага ўтганидан кейин илк голларини урди.
"У ақл бовар қилмайдиган шахс. У машғулотларда ҳам худди шундай қилади. У биз билан бўлгани жуда яхши. Умид қиламанки, у бундан кейин ҳам гол уришда давом этади", - деди "Барселона" ҳимоячиси.













