"Барселона" марказий ҳимоячиси Пау Кубарси Чемпионлар лигаси доирасида "Ньюкасл"га қарши ўйинда жароҳати туфайли алмаштирилди.
18 ёшли испаниялик футболчи 69-дақиқада Андреас Кристенсенга ўз ўрнини бўшатиб берди. Журналист Хави Мигелнинг сўзларига кўра, Кубарсининг алмаштирилиши шунчаки эҳтиёт чораси бўлган.
Футболчи жиддий жароҳатлардан қочди ва шунчаки ноқулайликни бошдан кечирмоқда.













