"Манчестер Юнайтед" бош мураббийи Рубен Аморим жамоа сардори Бруно Фернандешнинг тактик тизимдаги ўрни ҳақидаги саволга жавоб берди.
"Бруно имкон қадар кўпроқ эркинликни хоҳлайди. У ҳозирча жарима майдончасида кам ўйнаяпти. Мен Бруно чуқурроқ ҳимояланишини хоҳлайман, шунда биз кўпроқ тўпга эга бўламиз.
Мен жамоани мувозанатлаштириб, энг кучли таркибни майдонга туширишга ҳаракат қиляпман, у ва барчамиз учун энг муҳими - яхши ўйнаш ва ғалаба қозониш", - деди Аморим.













