Кириш Регистрация

Сергей Лушан: “Нималар бўлаётганлигини тушунмаяпман”

Баҳо:
+ | -

Суперлиганинг 22-туридан ўрин олган “Бухоро” – “Навбаҳор” (5:0) учрашувидан кейипги матбуот анжуманининг биринчи қисмида меҳмонар бош мураббийи Сергей Лушан иштирок этиб, ОАВ ходимларининг саволларига жавоб берди.

“Лочинлар” устози одатдагидек, ўз сўзини ўйин ҳақидаги фикрлари билан бошлади.

– Учрашув борасида нима дейишим мумкин, биз 0:5 ҳисобида мағлубиятга учрадик. Баҳснинг 1-бўлимини жуда расво ўтказдик. Натижа ҳаққоний, боиси, ҳимояни ўйламай, футбол ўйналса, натижаси шундай бўлади. Балки, ўз дарвозамиздан 6 та тўп ўтказишимиз ҳам мумкин эди.

Рақибни ғалаба билан табриклайман. Жамоамизда ҳар томонлама муаммолар етарли: қарздорликдан тортиб, шартномаларгача. Ўйлайманки, яқин орада жамоага эътибор қаратилиб, вазият яхши томонга ўзгаради. Тўғрисини айтсам, баъзи ўйинчиларимиз учун мавсум тугади. Чунки улар жамоа учун эмас, жамоага қарши футбол ўйнашяпти. Вазиятни ўзгартиришга ҳаракат қиляпмиз, лекин ўхшамаяпти.

- ЎзПФЛ томонидан эълон қилинган учрашув статистикасини кўрганимизда, “Навбаҳор” “Бухоро”дан кўп жиҳатлар бўйича олдинда эканлиги кўринди. Лекин таблодаги ҳисоб бунинг акси бўлди. Нима, жамоангиз ўйнашни хоҳламадими?

- Яна қайтариб айтаман, бугунги ўйиндан кейин ярим жамоа аъзолари учун мавсум тугади. Чунки баъзилар бугун рақиб фойдасига ҳаракат қилишди. Мен буни бошқача тушунтириб бера олмайман. Ҳаммасини таҳлил қиламиз.

- “Бухоро”дан шундай қаршилик кутганмидингиз?

- Қандай қаршилик ҳақида гапиряпсиз? Биз ўзимизга ўзимиз бешта гол олиб келдик. Агар ҳассага таянган кампир майдонга чиқса ҳам олтита гол урарди. Албатта, осон бўлмаслигини билардик, рақибни ҳурмат қиламиз. Лекин ўйинни кўринг, фақат ўзимиз ютқаздик.

- Тезкор голлар ҳам ўйинга ўз таъсирини ўтказдими?

- Яна қайтарайми? Бизда бугун майдонда фақат уч киши футбол ўйнади. Еттита ўйинчимиз умуман ўйнамади. Тўғри, қарздорлик бор, балки бошқа клубларда ҳам бордир. Жамоа учун ўйнамаслик бугун бошлангани йўқ. Иккинчи давра бошланибдики, жамоага қарши ўйнаш давом этяпти. Нималар бўлаётганини тушунмаяпман. Биринчи даврадаги жамоадан асар қолмаган.

Манба: https://t.me/fcnavbahor
Киритилди: 22:56, 20.09.2025.
Ўқилди: 1098 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Бразилия терма жамоаси қайдномасида ўзгариш юз берди [4682]

Нидерландия бош мураббийи Рональд Куман Ўзбекистон терма жамоасига қарши иккита ўйин ўтказилишини сўради [4352]

Швейцария терма жамоаси заҳарли илонлар сабабли базасини ўзгартирмоқда [4174]

Кержаков Ўзбекистон терма жамоаси дуч келадиган асосий муаммони айтди [3364]

«Реал» таркибида беш нафар франциялик футболчи бўлади [3216]

Қозоғистон футбол федерацияси амалдори Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧ–2026 учун таркибига баҳо берди [3147]

Ўзбекистон терма жамоаси футболчиларига жаҳон чемпионати ўйинлари учун мукофот пуллари бериладими? [2780]

Португалиялик агент: «Роналду терма жамоа учун фойдадан кўра кўпроқ бош оғриғидир» [2728]

«Реал» Олисе учун илк расмий таклифни тайёрлади [2424]

Ўртоқлик ўйини. Нидерландия - Ўзбекистон - 2:1 (видеошарҳ) [2380]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик