Кириш Регистрация
14/12 00:45 Аталанта 2-1 Кальяри
14/12 01:00 Арсенал 2-1 Вулверхэмптон
14/12 01:00 Хетафе 0-1 Эспаньол
14/12 16:30 Милан 2-2 Сассуоло
14/12 18:00 Севилья 4-0 Реал Овьедо
14/12 19:00 Фиорентина 1-2 Верона
14/12 19:00 Удинезе 1-0 Наполи
14/12 19:00 Кристал Пэлас 0-3 Манчестер Сити
14/12 19:00 Ноттингем Форест 3-0 Тоттенхэм
14/12 19:00 Сандерленд 1-0 Ньюкасл
14/12 19:00 Вест Хэм 2-3 Астон Вилла
14/12 20:15 Сельта 2-0 Атлетик Бильбао
14/12 21:30 Брентфорд 1-1 Лидс
14/12 22:00 Женоа 1-2 Интер
14/12 22:30 Леванте - Вильярреал
15/12 00:45 Болонья 0-1 Ювентус
15/12 01:00 Алавес 1-2 Реал Мадрид
16/12 00:45 Рома - Комо
16/12 01:00 Райо Вальекано - Бетис
16/12 01:00 Ман. Юнайтед - Борнмут

Рўзиқул Бердиев: «Бу эътироф биз учун катта рағбат!»

Баҳо:
+ | -

Хабарингиз бор, бугун ПФЛ расмий сайтида мамлакатимиз футболининг жорий мавсумдаги июнь ойининг “энг яхши мураббий” ва “энг яхши ўйинчи” номинациялари бўйича лауреатлари эълон қилинди. Бунга кетма-кет иккинчи марта “Насаф” футбол жамоасининг бош мураббийи Рўзиқул Бердиев ва легионер футболчиси, жамоа сардори Артур Геворкянлар муяссар бўлишди!

Биз бу хушбарни эшитганимизданоқ, дарҳол Рўзиқул Беридевни табриклашга шошилдик.

- Ассалому алайкум, Рўзиқул Саъдуллаевич! Сизни ва Артурни яна бир марта энг яхши мураббий ва энг яхши ўйинчи сифатида эътироф этилганингиз билан барча “Насаф” мухлислари номидан муборакбод этамиз!
- Ва алайкум ассалом, катта раҳмат, табрик қўнғироқлари жуда кўп бўлаяпти. Бундай табрикларни эшитишдан жуда хурсандман. Тўғриси, буни кутмаган эдим. Мадомики қилаётган меҳнатимизни ҳурматли журналистларимиз шундай эътироф этибдими, бу мен учун ҳам клубимиз учун ҳам жуда катта рағбат ва келгусида янада яхшироқ ишлашимга ундайди. Бундай эътирофга сазовор бўлишимизга клубимиз раҳбарларининг, ходимларининг ҳамда жамоамиз аъзоларининг катта меҳнати ётибди, қолаверса футбол мухлисларининг ҳам ҳиссалари катта. Буни тан оламан ва раҳмат айтаман.

Фурсатдан фойдаланиб, сайтингиз орқали барча мамлакатимиз ОАВ ходимларига ва журналистларга ўзимнинг чексиз ҳурматимни изҳор этиб, уларга каттадан-катта ташаккуримни билдираман. Умид қиламанки, улар олдида “қарздор” бўлиб қолмаймиз. Янада яхши ишлашга, юртимиз футболининг ривожи учун қўлимиздан келган барча ишни қилишга ҳаракат қиламиз,- дейди Рўзиқул Бердиев.

Манба: www.voha.uz
Киритилди: 18:54, 10.07.2013.
Ўқилди: 4114 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.