Кириш Регистрация

Иван Бошкович: “Андижон” характер кўрсатди”

Баҳо:
+ | -

“Андижон” - “Сўғдиёна” (2:2) ўртасидаги ўйиндан кейин ташкил этилган матбуот анжуманининг дастлабки қисмида меҳмонлар бош мураббийи Иван Бошкович иштирок этди.

- Шуни айтишим мумкинки, мазмунли ва қизиқарли ўйин бўлди. Биринчи таймда яхшироқ ўйнадик. Темпни ушлаб туриш борасидаги режаларимиз амалга ошди. Афсуски, дарвозамиздан иккита тўп ўтказиб юбордик ва керакли вазиятда имкониятни сақлаб қола олмадик. Ўзгаришлар орқали натижани ўзгартиришга ҳаракат қилдик. Яхши ўйин кўрсатгандик, барчаси ўз қўлимизда эди. Бироқ ғалабани ушлаб қола олмадик. Барча кўрди, охирги сонияларгача ғалаба учун курашиш керак эди. “Андижон” муносиб ҳаракат қилиб, характер кўрсатди. Иккинчи бўлимда гол ўтказиб юборгунча яхши ўйнадик. Кейинчалик ўйинимиз унчалик қовушмади. Ғалабани сақлаб қола олмаганимиз биз учун афсусланарли. Уч очкони қўлга кирита олмаганимиз аламли бўлди.

- Дориевнинг голигача бўлган вазиятда уни “Андижон” ҳимоячиси яхши қўриқлади. Бу ҳақида фикрингиз қандай?

- Албатта, бунга йўл қўймади. Биргина унга боғлиқ эмас. Бу жамоавий ўйин. Бир ўзи ҳеч нима қила олмайди. Жамоа билан яхши натижага эришиши мумкин. Фақат бир футболчини яхши ёки ёмон ўйнади, деб айта олмайман.

- Бугун Рубин Хебай қайдномада ҳам кўринмади...

- Уни жароҳати бор, лекин жиддий эмас. Яқин кунларда жароҳатдан фориғ бўлгач яна майдонга қайтади. Ўзбекистон Кубоги ярим финалида “Бухоро” билан ўйинимиз бор. Ўйлайманки, у ўша учрашувда жамоамизга ёрдам беради.

Манба: https://t.me/andijonpfc
Киритилди: 22:01, 21.09.2025.
Ўқилди: 895 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Бразилия терма жамоаси қайдномасида ўзгариш юз берди [4682]

Нидерландия бош мураббийи Рональд Куман Ўзбекистон терма жамоасига қарши иккита ўйин ўтказилишини сўради [4352]

Швейцария терма жамоаси заҳарли илонлар сабабли базасини ўзгартирмоқда [4174]

Кержаков Ўзбекистон терма жамоаси дуч келадиган асосий муаммони айтди [3364]

«Реал» таркибида беш нафар франциялик футболчи бўлади [3216]

Қозоғистон футбол федерацияси амалдори Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧ–2026 учун таркибига баҳо берди [3147]

Ўзбекистон терма жамоаси футболчиларига жаҳон чемпионати ўйинлари учун мукофот пуллари бериладими? [2780]

Португалиялик агент: «Роналду терма жамоа учун фойдадан кўра кўпроқ бош оғриғидир» [2728]

«Реал» Олисе учун илк расмий таклифни тайёрлади [2424]

Ўртоқлик ўйини. Нидерландия - Ўзбекистон - 2:1 (видеошарҳ) [2380]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик