Кириш Регистрация
24/12 21:00 Ал-Муҳаррақ 0-3 Истиқлол
24/12 21:00 Ал-Васл 2-1 Ал-Виҳдат
24/12 21:00 Ал-Аҳли Доҳа 2-0 Андижон
24/12 21:00 Аркадағ 1-0 Холидия
24/12 21:00 Ан-Наср (СА) 5-1 Аз-Завра
24/12 21:00 Гоа 1-2 Истиқлол Душанбе

ҚОЗОН-2013. Дастлабки олтин медални Ҳасанбой Дўсматов келтирди

Баҳо:
+1 | -

Қозонда давом этаётган бутунжаҳон Универсиада мусобақаларида Ўзбекистон терма жамоаси ўзининг биринчи олтин медалини қўлга киритди. Бу медални боксчимиз Ҳасанбой Дўсматов келтирди.

-49 кг. вазн тоифасида рингга кўтарилган Дўсматов финалда жанубий кореялик рақиби Ин Кю Кимни уч раундда ҳам мағлуб этди ва олтин медални қўлга киритди.

Эслатиб ўтамиз, яна тўрт нафар боксчимиз бугун бўлиб ўтадиган финал учрашувларида иштирок этишади.

Ушбу олтин медалдан кейин Ўзбекистон медаллар сифати бўйича 19-ўринга кўтарилиб олди. Медаллар сони бўйича эса 13-ўринда бормоқда. Терма жамоамиз ҳисобида ҳозирча 1 олтин 2 кумуш 4 бронза расман қўлга киритилган. Учта боксчимизнинг бронзаси бокс баҳсларининг барчаси тугагач расмий манбаларда қайд этилади.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 19:22, 10.07.2013.
Ўқилди: 5525 марта.
Фикрлар: 15 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.