"Монако" "Метц"ни 5:2 ҳисобида мағлуб этди. Ушбу ғалабада қанот ҳужумчиси Ансу Фати муҳим роль ўйнади ва дубль қайд этди. Ўйиндан сўнг у ОАВ билан суҳбатлашди.
"Уйдаги ғалабадан жуда хурсандман. Ўзимни жуда яхши ҳис қиляпман ва жамоага ёрдам бера оламан. Яна футбол ўйнаш менга ёқади. Келганимдан бери клубда мен ва Пол учун ажойиб режа бор эди, биз шу вақтгача унга амал қилдик.
Ҳар бир ўйин - бу ўзини кўрсатиш учун имконият. Нима бўлишидан қатъи назар, бугун жуда хурсандман. Келажакда нима бўлишини ҳеч ким билмайди, лекин ҳар қандай ҳолатда ҳам мен жамоага ёрдам бериш учун қўлимдан келганини бераман", - деди Фати.













