Туркияда ўтаётган ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида иккинчи финалчи номи ҳам маълум бўлиб улгурди. Ярим финалнинг бу учрашувида ғолиб пенальтилар сериясида аниқланди.
Ироқ терма жамоаси учрашувнинг 34-дақиқасида ҳисобда олдинга чиқиб олиб сўнгги дақиқаларгача натижани ушлаб туришганди. Бироқ 88-дақиқада Буэно томонидан киритилган гол натижасида ҳисоб тенглашди.
Учрашув асосий вақтидаги ҳисоб шу кўринишда якунига етди. Ҳакам томонидан қўшиб берилган 30 дақиқада ҳам ҳисоб ўзгармади. Пенальтилар сериясида эса жамоалар 8тадан зарбани амалга оширишларига тўғри келди. Охири ироқликларнинг асаблари дош бермади ва улар хатога йўл қўйиши оқибатида Уругвай финал йўлланмасини қўлга киритди.
Энди финалда Франция ва Уругвай ёшлар терма жамоаси ўзаро куч синашса, Ироқ ва Гана ёшлари учинчи ўрин учун учрашувда майдонга тушишади.
ЖЧ (U-20)
1/2 финал
ИРОҚ U-20 – УРУГВАЙ U-20 1:1 (1:0, 0:1, 0:0, 0:0), пенальти бўйича — 6:7
Голлар: Аднан (34) – Буэно (88).
Ироқ U-20: Ҳамид, Рубат (Эхаб, 90), Аттийя, Аднан, Надим, Комил, Саиф, Тариқ, Шукор (Шукан, 85), Қосим (Нажий, 81), Муҳаннад.
Уругвай U-20: де Аморес, Родригес, Г. Варела, Сильва, Хименес, де Арраскаэта (Авенатти, 80), Паис, Лаксальт (Ролан, 46), Кристофоро, Асеведо (Буэно, 65), Н. Лопес.
Огоҳлантиришлар: Рубат (55), Касим (79), Наджи (90), Авенатти (103), Аднан (106), Буэно (114).