"ПСЖ"нинг португалиялик ярим ҳимоячиси Витинья 2025 йилги "Олтин тўп" учун овоз бериш натижалари ҳақида фикр билдирди.
25 ёшли ярим ҳимоячи учинчи ўринни эгаллади.
"Учинчи ўрин жуда яхши натижа. Бундай савияда ўйнаш ажойиб. Усмон Дембелени табрикламоқчиман, у мукофотни ҳақли равишда олди.
Ўтган мавсумдагидан яхшироқ натижага эришиш осон бўлмайди. Лекин ҳаракат қилишда давом этаман", - деб ёзди марказий ярим ҳимоячи ижтимоий тармоқда.













