"Реал" яримҳимоячиси Месут Озил болалигидан "қироллик клуби" хавбеки Зинедин Зиданнинг ишқибози бўлгани ҳақида гапириб берди. Бу ҳақда So Foot нашри хабар қилган.
"Зидан ҳақида 1998 йилги ЖЧнинг финалида илк бор эшитганман. Ўшандан буён Франция ва "Реал" учун ўйнаб келаман.
Унинг навбатдаги финтини кўрганимда, уни шу заҳоти YouTube`да қидириб топардим. Қидирув учун "Зинедин Зидан" сўзини ёзиб, видеоларни кўриб чиқардим.
Ўзимга уларни майдонда такрорлашим керак деб айтардим. Шу тариқа мен тез орада унинг финтларини қайтаришни ўрганиб олдим. Бундай ўйинчини мен бошқа учратмадим", дея Озилнинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда AS нашри So Foot`га асосланиб.
Эслатиб ўтамиз, Зинедин Зидан "Реал" янги бош мураббийи Карло Анчелоттининг мураббийлар штабига киритилган.













