Испания Ла Лигасининг 7-турида “Барселона” “Реал Сосьедад” устидан 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди.
Ушбу ғалабадан сўнг "Барселона" бош мураббийи Ханс-Дитер Флик Ламин Ямалнинг ўйинини юқори баҳолади.
"Ламиннинг қайтгани ажойиб. Унинг қанчалик яхши эканлигини ҳамма кўриб турибди. Охирги ўйинда бутун жамоа ажойиб ҳаракат қилди", - деди мураббий.













