Кириш Регистрация
06/07 01:00 Бразилия 1-2 Норвегия
06/07 05:00 Мексика 2-3 Англия
06/07 23:59 Португалия - Испания
07/07 05:00 АҚШ - Бельгия
07/07 21:00 Аргентина - Миср
08/07 01:00 Швейцария - Колумбия

"Ньюкасл" бош мураббийи "Арсенал" юлдузини эътироф этди

Баҳо:
+ | -

Якшанба куни Лондоннинг "Арсенал" клуби "Ньюкасл"ни (2:1) ўйин охирида киритилган икки гол эвазига мағлубиятга учратди.

"Қарғалар" биринчи бўлимда Ник Вольтемаденинг саъй-ҳаракатлари билан олдинга ўтиб олганди. Меҳмонлардан 84-дақиқада Микель Мерино ўз ҳисобига гол ёздириб қўйган бўлса, 90+6-дақиқада Габриэль дос Сантос "канонирлар"га ғалаба келтирди.

"Ньюкасл" бош мураббийи Эдди Хау 82-дақиқада захирадан майдонга тушган ва ҳал қилувчи гол муаллифига ассистентлик қилган Мартин Эдегорнинг хизматларини эътироф этди.

"Ўйин охирида икки марта гол ўтказиб юбориш жуда ачинарли, аммо биз энг яхши ўйинимизни кўрсата олмаганимизни тан олишимиз керак. Агар фидойилик ҳақида гапирадиган бўлсак, эътироз йўқ, аммо футбол сифати билан боғлиқ муаммолар бор эди. Биз "Арсенал"га доимий равишда бурчак зарбалари ишлаб олишга имкон бердик, бу эса ҳал қилувчи омилга айланди. Менимча, Эдегорнинг майдонга тушиши рақибларга катта ёрдам берди. Босимни кўтара олмадик," - деди Хау Sky Sports’га берган интервьюсида.

"Ньюкасл" 6 турдан сўнг 6 очко жамғарган ҳолда АПЛ турнир жадвалида 15-ўринда бормоқда.

Киритилди: 12:19, 29.09.2025.
Ўқилди: 724 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Карло Анчелотти Бразилиянинг Норвегиядан мағлуб бўлиш сабабини тушунтирди [4426]

ЖЧ-2026. Бразилия - Норвегия - 1:2 (видеошарҳ) [3637]

Холанд жаҳон чемпионатида фақат бир европалик футболчи эриша олган натижани такрорлади [3426]

Opta суперкомпьютери ЖЧ 1/8 финалидаги Испания — Португалия баҳси фаворитини маълум қилди [2550]

ЖЧ-2026да сенсация: Холанднинг дубли Норвегияни чорак финалга олиб чиқди, Бразилия турнирни тарк этди [2242]

«Бавария» Винисиус бўйича сўров юборди [2165]

ЖЧ-2026: Бешта гол киритилган баҳсда Англия Мексикани мағлуб этиб, чорак финал йўлланмасини қўлга киритди (видеошарҳ) [2154]

ЖЧ-2026. Мексика — Англия учрашуви бошланиш вақти ўзгарди (таркиблар) [2096]

Холанднинг отаси «Реал» ҳақидаги гаплари билан кўпчиликни қизиқтириб қўйди [1848]

Холанд, Мбаппе ва Месси жаҳон чемпионатлари тарихидаги ноёб натижага эришди [1777]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик