Ла Лига янги мавсумида аллақачон 7 та тур ўйинлари ортда қолди.
Ҳозирда лигада мағлубият нималигини билмаётган икки жамоа бор. Биринчиси пешқадам "Барселона" бўлса, иккинчиси кутилмаганда 4-ўринда бораётган "Эльче".
"Барса" 7 та турнинг 6 тасида ғалаба қозонди ва 1 тасида дуранг ўйнади.
"Эльче" 3 та ғалаба ва 4 та дуранг қайд этган.













