Кириш Регистрация
04/05 00:00 Эспаньол 0-2 Реал Мадрид
04/05 19:00 Хоразм 0-3 Андижон
04/05 19:00 Локомотив 1-0 Қизилқум
04/05 19:00 Челси 1-3 Ноттингем Форест
04/05 20:00 Насаф 0-0 Навбаҳор
04/05 21:30 Кремонезе 1-2 Лацио
04/05 23:45 Рома 4-0 Фиорентина
05/05 00:00 Эвертон 3-3 Манчестер Сити
05/05 00:00 Севилья 1-0 Реал Сосьедад

Александр Хомяков: "Бизга тетиклик етишмади"

Баҳо:
+ | -

Суперлига 23-туридан ўрин олган "Машъал" — "Бухоро" (0:0) учрашувидан сўнг "Бухоро" бош мураббийи Александр Хомяков матбуот анжуманида иштирок этди.

— Ўйин ҳақида фикрингиз?

— Бугун олти очколик ўйин бўлди. Буни ҳамма тушуниб турганди. Чунки иккала жамоа ҳам бир мақсад йўлида, яъни Суперлигада қолиш учун кураш олиб боряпти. Ўйинда устунлик кўпроқ "Машъал" томонида бўлди. Биз эса ўзимизни кўрсата олмадик. Бунинг устига биринчи таймда футболчимиз қизил карточка олди ва вазият биз учун янада оғирлашди. Шунга қарамай охиригача кураш олиб борган футболчиларга ўз раҳматимни айтаман. Биз қўлни туширмадик ва сафарда бир очко қўлга киритдик. Тўғри, ютишни хоҳлагандик, лекин учрашувдаги кўп вазиятлардан келиб чиққан ҳолда дуранг ёмон эмас деб ўйлайман.

— Захирадан футболчиларни тушириш орқали нимага кўпроқ урғу бердингиз?

— Бундай пайтда ўйинга қўшилиб кетиш қийин бўлади. Шу боис захирадан тушганлар бирданига ўйинни кучайтириб юборди дея олмайман. Муҳими, баҳс темпини туширмасдан бир текис тугатиб қўйдик.

— Қизил карточка ҳақида фикрингиз?

— Эпизодни қайта кўришимиз керак. Ўйиндаги ҳолатлардан бири рўй берди, футболчимиз тирсаги билан урдими-йўқми, билмайман. Ҳакам эса қарор қабул қилди.

— Жамоангиз "Сўғдиёна" ва "Навбаҳор"ни мағлуб этди, аммо "Машъал"ни енга олмади.

— Шуни айтишим мумкин, бизга эмоция етишмади. Характер кўрсата олдик, лекин ютиш учун кучли иштиёқ ҳам керак. Кубок ярим финалидан сўнг орадан тўрт кун ўтди ва бу вақт оралиғида ҳеч қанақа тактика ишлаб чиқа олмайсан. Бундай паллада иштиёқ кўп нарсани ҳал қилади. Бугун "Машъал" жамоаси бизга нисбатан тетик эди. Чунки муборакликлар бир ҳафтадан кўпроқ дам олишди. Бизга эса тетиклик етишмади.

Манба: fcmashal.uz
Киритилди: 00:06, 01.10.2025.
Ўқилди: 505 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Рафинья келажаги бўйича қарор қабул қилди [3195]

«Реал» «Манчестер Сити» ярим ҳимоячисини ўз сафига қўшиб олмоқчи [2958]

Серхио Агуэро: «Абдуқодир Ҳусанов шу даражани 3-4 йил сақлаб қолса, дунёнинг энг яхши ҳимоячиларидан бирига айланиши мумкин» [2467]

VAR тизими жорий этилмаганида нима бўлар эди? "Реал Мадрид" ва "Барселона" кўрсаткичлари солиштирилди [2344]

Сэр Алекс Фергюсоннинг аҳволи ҳақида янги маълумот берилди [1886]

Мбаппе «Барселона»га қарши ўйнайдими? Арбелоа жавоб берди [1849]

Винисиус Жуниор 2026 йилги голлар сони бўйича Европада фақат бир футболчидан ортда қолмоқда [1782]

"Барса" янги ўнг қанот ҳимоячиси топди [1490]

«Интер» спорт директори Бастонининг «Барселона»га ўтиши борасидаги миш-мишларга муносабат билдирди [1481]

«Барселона» Рафиньяни Саудия Арабистонига сотиб, катта маблағ ишлаб олиши мумкин [1248]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик