Кириш Регистрация
11/06 23:59 Мексика - ЖАР
12/06 07:00 Жанубий Корея - Чехия
12/06 23:59 Канада - Босния-Герцеговина
13/06 06:00 АҚШ - Парагвай
13/06 23:59 Қатар - Швейцария

Себальос Куртуанинг голли узатмасига муносабат билдирди

Баҳо:
+ | -

Мадриднинг "Реал" клуби ярим ҳимоячиси Дани Себальос Чемпионлар лигаси доирасидаги "Қайрат"га (5:0) қарши ўйинда Тибо Куртуанинг голли узатмаси ҳақида гапирди.

Бельгиялик дарвозабон "қаймоқранглилар"га нафақат дарвозани дахлсиз сақлашга ёрдам берди, балки гол уришда бевосита иштирок этди: 52-дақиқада дарвозабон Килиан Мбаппега ассистентлик қилди, у таблода 2:0 ҳисобини ўрнатди. Кейинроқ франциялик хет-трик қайд этган бўлса, сўнгги дақиқаларда Эдуардо Камавинга ва Браим Диас меҳмонларнинг ўта йирик ғалабасини таъминлади.

«Сенинг голли узатмаларинг меникидан кўпроқ», - дея Себальос Куртуанинг ижтимоий тармоқдаги постига изоҳ қолдирган.

Тибо Куртуа "Реал" сафида 297 та ўйинда майдонга тушган, бироқ бунгача голли узатма бермаганди.

Киритилди: 12:33, 01.10.2025.
Ўқилди: 738 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик