Кириш Регистрация
06/05 23:59 Бавария 1-1 ПСЖ
08/05 23:45 Торино - Сассуоло
09/05 00:00 Леванте - Осасуна

Вилья: "Ферран Торрес менинг рекордимни янгиласа, хурсанд бўламан"

Баҳо:
+ | -

Машҳур собиқ ҳужумчи Давид Вилья "Барселона" футболчиси Ферран Торрес ҳақида қандай фикрда эканини айтди.

"Кўк-анорранглилар" ҳужумчиси 25 ёшида Испания терма жамоаси сафида 50 та ўйинда майдонга тушиб, 22 та гол уришга улгурган. Рекорд ҳамон Вильяга тегишли - 59 гол.

"Умид қиламанки, Ферран Испания терма жамоасидаги голлар сони бўйича менинг рекордимни янгилайди. Мен жуда хурсанд бўламан. Уни ажойиб футболчи ва ажойиб инсон деб ҳисоблайман," - деди жаҳон ва Европа чемпиони DAZN телеканали эфирида.

Чоршанба куни Чемпионлар лигаси доирасидаги ўйинда Ферран Торрес "ПСЖ" дарвозасини ишғол қилди, аммо "Барселона" барибир мағлуб бўлди (1:2).

11 ва 14 октябрь кунлари Испания терма жамоаси ЖЧ-2026 саралаш босқичи доирасида Грузия ва Болгарияга қарши баҳс олиб боради.

Киритилди: 12:59, 02.10.2025.
Ўқилди: 1213 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик