Италия терма жамоасининг собиқ устози Лучано Спалетти “Ал-Иттиҳод”ни бошқариши мумкин.
Инсайдер Николо Скиранинг хабар беришича, саудияликлар 66 ёшли мутахассисга икки йиллик шартнома таклиф қилган. Ҳозирча клуб Спалеттининг якуний қарорини кутмоқда.
Қайд этилишича, Лучано “Ал-Иттиҳод” бош мураббийлиги учун асосий номзод сифатида қаралмоқда.
Эслатиб ўтамиз, клуб Саудия чемпионатида 9 очко тўплаган ҳолда 3-ўринда бормоқда.













