Кириш Регистрация
12/01 00:45 Интер 2-2 Наполи
12/01 21:30 Саудия Арабистони 0-1 Вьетнам
12/01 21:30 Иордания 1-0 Қирғизистон
12/01 22:30 Женоа 3-0 Кальяри
13/01 00:45 Ювентус 5-0 Кремонезе
13/01 01:00 Севилья 0-1 Сельта
13/01 16:30 Ўзбекистон 2-0 Жанубий Корея
13/01 16:30 Эрон 0-1 Ливан
13/01 21:30 Япония - Қатар
13/01 21:30 БАА - Сурия
14/01 16:30 Ироқ - Австралия
14/01 16:30 Таиланд - Хитой
14/01 22:30 Наполи - Парма

Суперлига. «Хоразм» – «Навбаҳор» (превью)

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон Суперлигасининг 24-тури доирасида «Навбаҳор» Урганчда «Хоразм» меҳмони бўлади.

Таъкидлаш жоизки, урганчликлар 14 йиллик танаффусдан сўнг, яна Суперлигага қайтишди.   

Мазкур жамоалар Ўзбекистон чемпионатларида шу кунгача ўзаро 17 марта рўбарў келишган. Ўтказилган баҳсларнинг 13 тасида наманганликлар ютуққа эришишган бўлса, 2 та учрашувда дуранг қайд этилган, 2 та ўйинда эса урганчликлар зафар қучишган. Тўплар нисбати –  44-10, «Навбаҳор» фойдасига.

Ушбу клублар ўртасидаги ўйинларда «Навбаҳор»нинг энг йирик ҳисобдаги ғалабаси 10:0 ҳисоби қайд этилган беллашув бўлиб, «лочинлар» 2006 йилги мавсумда ўз майдонларида шу ҳисобда зафар қучишган.

«Хоразм» эса ҳали «Навбаҳор»ни йирик ҳисобда мағлубиятга учратолмаган.

Ўзаро ўйинларда наманганликлар 41 очкони, урганчликлар эса 8 очкони қўлга киритишган.

Урганчда ўтказилган 8 та учрашувнинг 2 тасида мезбонлар, 4 тасида «лочинлар» зафар қучишган, 2 та ўйинда эса дуранг қайд этилган (1996 йили «Хоразм» «Динамо» номи остида ўйнаган).

Урганчликлар ўз майдонида ўтказилган баҳсларда наманганликлар дарвозасига 6  та гол уриб, ўз дарвозасидан 11 та тўп ўтказиб юборишган.

Мазкур жамоаларнинг 1-даврада Наманганда бўлиб ўтган беллашувида вакилларимиз Забиҳилло Ўринбоевнинг 50-дақиқада пенальтидан урган голи эвазига 1:0 ҳисобида ғалаба қозонишганди.

Урганчда ўтказилган барча учрашувлар:

1996 йил. «Динамо» – «Навбаҳор» – 0:2
1997 йил. «Хоразм» – «Навбаҳор» – 0:0
1998 йил. «Хоразм» – «Навбаҳор» – 1:0
1999 йил. «Хоразм» – «Навбаҳор» – 0:1
2000 йил. «Хоразм» – «Навбаҳор» – 2:2
2006 йил. «Хоразм» – «Навбаҳор» – 0:5
2009 йил. «Хоразм» – «Навбаҳор» – 3:1
2010 йил. «Хоразм» – «Навбаҳор» – 0:1.

Эслатиб ўтамиз, «Хоразм» – «Навбаҳор» баҳси 3 октябрь куни Урганч шаҳридаги «Хоразм» спорт мажмуасида соат 17:00 да старт олади.

«Навбаҳор» ПФК матбуот хизмати.

Манба: www.pfcnavbahor.uz
Киритилди: 08:07, 03.10.2025.
Ўқилди: 490 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.