Ғузорнинг "Шўртан" клуби бош мураббийи Элдор Мойлиев истеъфога чиқарилди. Бу ҳақда ЎзПФЛ телеграм-канали хабар берди.
43 ёшли мураббий бошчилигидаги жамоа ҳозиргача Суперлигада 23 тур якунига кўра 12 очко тўплаб, сўнгги ўринда келаётган эди.
Унинг ўрнини ким эгаллаши тез орада маълум бўлади.














