Кириш Регистрация
04/12 00:30 Арсенал 2-0 Брентфорд
04/12 00:30 Брайтон 3-4 Астон Вилла
04/12 00:30 Бёрнли 0-1 Кристал Пэлас
04/12 00:30 Вулверхэмптон 0-1 Ноттингем Форест
04/12 01:15 Лидс 3-1 Челси
04/12 01:15 Ливерпуль 1-1 Сандерленд
05/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-1 Вест Хэм
06/12 01:00 Реал Овьедо - Мальорка
06/12 17:30 Астон Вилла - Арсенал
06/12 18:00 Вильярреал - Хетафе
06/12 19:00 Сассуоло - Фиорентина
06/12 20:00 Эвертон - Ноттингем Форест
06/12 20:00 Манчестер Сити - Сандерленд
06/12 20:00 Ньюкасл - Бёрнли
06/12 20:00 Тоттенхэм - Брентфорд
06/12 20:00 Борнмут - Челси
06/12 20:15 Алавес - Реал Сосьедад
06/12 22:00 Интер - Комо
06/12 22:30 Лидс - Ливерпуль
06/12 22:30 Бетис - Барселона

Вадим Абрамов: «Динамо» ўйинчилари миллий жамоалардан чақирув олаётгани катта шараф»

Баҳо:
+ | -

«Сурхон» — «Динамо» (0:2) учрашувидан кейин самарқандликлар бош мураббийи Вадим Абрамов матбуот анжуманида иштирок этиб, Термиздаги ғалаба ва Ўзбекистон миллий ва ёшлар жамоасига чақирилган шогирдлари ҳақида фикрини билдирди.

«Бугунги баҳс қийин ўтишини олдиндан тахмин қилиш қийин эмасди, «Сурхон» яхши ва ўйнайдиган жамоа. Бугун ҳам юқори чизиқда ўйнашга тайёр эдик. Биринчи бўлимда иккита гол ургач, яна қатор вазиятларга эга эдик, аммо яна гол кирита олмаган бўлсакда, баҳсни назорат қилдик. Иккинчи бўлимда эса кўпроқ ҳисоб учун ўйнай бошладик. Муҳими ғалабага эришдик. Энди тикланиб, танаффусдан кейин яна машғулотларга қайтамиз.

— Кубок яримфиналидан кейин жамоангиз аламли мағлубиятга муносиб жавоб қайтариши кераклиги ҳақида гапирган эдингиз, шундай бўлди ҳам...
— Хафа бўлмаймиз демагандим, чунки финалга чиқа олмаган ҳар қандай жамоа хафа бўлади. Ўша мағлубиятга жамоа қандай реакция қилишини кўрмоқчиман дегандим. Икки ўйинда икки ғалабага эришдик, олға боришда давом этамиз. Чунки ҳали курашда эканимизни кўрсатдик.

— Сўнгги йилларда илк бор «Динамо»дан икки нафар футболчи Ўзбекистон миллий жамоасига, икки нафари ёшлар жамоасига чақирилди ва яна икки нафари Олимпия жамоаси аъзоси...
— Бу сизлар қатори мени ҳам жуда хурсанд қилади, бу ўйинчиларга янада шижоат бағишлайди. Қолаверса, бу «Динамо» жамоаси учун ҳам фахр ва катта шараф, — дейди Вадим Карленович.

«Динамо» ПФК матбуот хизмати

Манба: fcdinamo.uz
Киритилди: 21:39, 04.10.2025.
Ўқилди: 888 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.