Кириш Регистрация
04/12 00:30 Арсенал 2-0 Брентфорд
04/12 00:30 Брайтон 3-4 Астон Вилла
04/12 00:30 Бёрнли 0-1 Кристал Пэлас
04/12 00:30 Вулверхэмптон 0-1 Ноттингем Форест
04/12 01:15 Лидс 3-1 Челси
04/12 01:15 Ливерпуль 1-1 Сандерленд
05/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-1 Вест Хэм
06/12 01:00 Реал Овьедо - Мальорка
06/12 17:30 Астон Вилла - Арсенал
06/12 18:00 Вильярреал - Хетафе
06/12 19:00 Сассуоло - Фиорентина
06/12 20:00 Эвертон - Ноттингем Форест
06/12 20:00 Манчестер Сити - Сандерленд
06/12 20:00 Ньюкасл - Бёрнли
06/12 20:00 Тоттенхэм - Брентфорд
06/12 20:00 Борнмут - Челси
06/12 20:15 Алавес - Реал Сосьедад
06/12 22:00 Интер - Комо
06/12 22:30 Лидс - Ливерпуль
06/12 22:30 Бетис - Барселона

Тўрабек Ҳабибуллаев: «Мураббийларимнинг кўрсатмаси олтин медаль сари етаклади»

Баҳо:
+ | -

Тўрабек Ҳабибуллаев Ливерпулда ўтган бокс бўйича жаҳон чемпионати қаҳрамонларидан бири бўлди. Париж-2024 циклида мусобақаларда -80 кг вазн тоифасида иштирок этган ҳамюртимиз бир йил ичида -90 кг тоифасига кўтарилиб, янги қирраларини намойиш эта олди ва жаҳон чемпионлигини қўлга киритди.

– Жаҳон чемпионатидаги энг оғир жанг қайси бўлди?
– Жаҳон чемпионатида ҳар бир рақиб кучли. Бундай мусобақаларда ҳеч ким ютқазаман деб рингга чиқмайди. Ҳамма бор кучи билан жанг қилади. Ливерпулда ярим финал ва финал жанглари аввалгиларига нисбатан қийинроқ бўлди. Мураббийларим томонидан берилган тўғри кўрсатма мени олтин медаль сари етаклади.

– Париж-2024 Олимпиадасидан кейин бирдан катта вазнга ўтилди. Бу вазн йиғишда қийинчилик туғдирмадими?
– Аввал мусобақалардан олдин катта миқдорда вазн ташлар эдим. Кейинчалик бу жараён қийинчилик туғдира бошлади. Олимпиададан кейин устозларим юқорироқ вазн тоифасига ўтишни маслаҳат беришди. Бу таклифни қабул қилдим. Айтганимдек, олдиндан табиий вазним юқорироқ бўлгани учун янги тоифада катта қийинчилик сезилмади.

– Лос-Анжелес-2028 Олимпиадасига тайёргарлик йўлида яна қандай жиҳатлар устида ишлашингиз керак деб ҳисоблайсиз?
– Асосийси, янада кучли бўлиб тайёрланишим керак. Иккинчи Олимпиадамдан фақат олтин медаль билан қайтишни мақсад қилганман. Албатта, бунинг учун кўпроқ меҳнат қилиш ва тезлигим устида ишлашим керак бўлади.

Манба: olympic.uz
Киритилди: 23:22, 04.10.2025.
Ўқилди: 896 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.