"Манчестер Сити" бош мураббийи Хосеп Гвардиола "Брентфорд"га (1:0) қарши ўйинда жамоасига ғалаба келтирган гол муаллифи Эрлинг Холанд ҳақидаги саволга жавоб берди.
Норвегиялик форвард 9-дақиқада рақиб дарвозасини ишғол қилди.
"Биз Холандни янада тез-тез узатмалар билан таъминлашимиз керак. Ҳозир у бор диққатини ўйинга жамлаган, тўп билан кўпроқ мулоқот қилади. У меҳнатсевар, прессингда ишлайди. Мен мамнунман.
Кетма-кет тўққизта голли ўйин серияси? Умид қиламанки, Эрлинг Норвегия терма жамоаси сафида яна гол уради, кейин эса "Эвертон"га қарши навбатдаги ўйинимизга яхши формада етиб келади," - деди Гвардиола.













