Кириш Регистрация
07/10 19:00 Нефтчи 2-2 Хоразм
09/10 18:30 Қўқон-1912 - Машъал
09/10 19:00 Пахтакор - Бунёдкор
09/10 19:00 Бухоро - Андижон
09/10 19:30 Насаф - Динамо

Ширер Холанднинг кучли томонларини эътироф этди

Баҳо:
+ | -

“Ньюкасл”нинг собиқ ҳужумчиси Алан Ширер “Манчестер Сити” форварди Эрлинг Холанд билан бўлаётган таққослашларга изоҳ берди. Норвегиялик ҳужумчи 104 та ўйинда 94 та гол урган. Ширер Холанднинг тезлиги ва жисмоний кучига алоҳида тўхталиб ўтди.

«Сўнгги пайтларда Премьер-лига тарихидаги энг яхши ҳужумчи ким — менми ёки Холандми, деган гаплар кўпайди. Буни одамлар ўзи ҳал қилаверсин. Мен ўз фаолиятимдан жуда мамнунман.

Эрлинг ҳақида айтсам — у мутлақо "вахший"! Унинг ўйини менга жуда ёқади ва унга нисбатан катта ҳурматим бор. Унинг деярли ҳеч қандай заиф томони йўқ: тез, бақувват, бош билан аъло даражада ўйнайди ва жуда кўп гол уради. У бундан ташқари, унга имконият яратиб берадиган ажойиб жамоа сафида ўйнайди. Шунинг учун баҳслар давом этсин», — деди Ширер.

Алан Ширер АПЛ тарихидаги энг яхши тўпурар ҳисобланади — у 441 та ўйинда 260 та гол урган.

Манба: football24.ru
Киритилди: 06:43, 07.10.2025.
Ўқилди: 616 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Роналду Мессининг хайрлашув постига таъсирли изоҳ қолдирди [5260]

Мбаппе Флорентино Пересга ультиматум қўйди — у «Реал»дан кетиши мумкин [4775]

Кукурелья Хорватияда биринчи рақамли давлат душмани деб топилди [3819]

Португалиялик юрист: «Роналдуни дисквалификация қилиш бўйича қарор тезда чиқарилади» [3096]

Хулиан Альварес ўзига янги клуб танлади [2867]

«Агар Жезуш ўрнида бўлганимда, Криштиануни бошқа ҳеч қачон терма жамоага чақирмаган бўлардим». «ПСЖ» собиқ футболчиси — Роналдунинг хатти-ҳаракатлари ҳақида [2710]

"Манчестер Сити" футболчилари агентлари шартномаларни бекор қилиш йўлларини қидирмоқда [2388]

Жеррард: "Жорже Жезуш ўзининг ўлим тўғрисидаги қарорини имзолади" [2344]

Жозе Моуриньо Килиан Мбаппенинг хатти-ҳаракатидан норози бўлди — манба [2141]

АПЛда нархи кескин пасайган футболчи ким эканлигини биласизми? [2013]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик