Кириш Регистрация
20/05 00:15 Челси 2-1 Тоттенхэм
22/05 23:45 Фиорентина - Аталанта

"Наполи" Лоботкадан айрилиши мумкин

Баҳо:
+ | -

Италиянинг "Наполи" клуби тиббий штаби словакиялик ярим ҳимоячи Станислав Лоботканинг аҳволидан хавотир билдирди. Бу ҳақда Sky Sport Italia хабар бермоқда.

Футболчи клубининг Италия чемпионатидаги "Женоа"га (2:1) қарши ўйиндаги ғалабасидан сўнг оқсоқланиб майдонни тарк этди. Лоботка ва Маттео Политано аллақачон жароҳат сабаб терма жамоалари қайдномаларидан чиқарилган.

Яқинлаштирувчи мушак билан боғлиқ муаммо сабаб Лоботка тахминан 3-4 ҳафтани ўтказиб юбориши мумкин.

Жорий мавсумда таянч зонасида ҳаракат қилаётган 30 ёшли словакиялик футболчи барча мусобақаларда 8 та ўйинда майдонга тушиб, 1 та голли узатмани амалга оширди.

Киритилди: 23:17, 07.10.2025.
Ўқилди: 826 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик