Кириш Регистрация
15/11 16:00 Динамо 2-0 Андижон

Роналду нима учун 1000 та гол уришни исташини айтди

Баҳо:
+1 | -

"Ан-Наср" ҳужумчиси Криштиану Роналду нега ҳали фаолиятини якунлашга шошилмаётганини тушунтирди.

Сешанба куни 40 ёшли футболчи Португалия терма жамоасидаги 22 йиллик фаолияти учун бериладиган Globo Prestígio мукофотига сазовор бўлди.

«Одамлар, айниқса оилам, шундай дейишади: “Энди тўхта, сен барчасига эришдинг. Нима учун мингта гол уришни хоҳлайсан?” Аммо мен бундай ўйламайман. Менимча, ҳали ҳам яхши ўйнаяпман, клубим ва терма жамоамга ёрдам беряпман. У ҳолда, нега давом этмаслик керак?

Фаолиятим тугаганда, мен ўзимни қониққан ҳолда тарк этишга ишончим комил, чунки қўлимдан келган барча ишни қилдим. Биламан, менга кўп йил қолмаган, аммо бу йиллардан завқ олишга ҳаракат қиляпман», — деди Роналду.

Манба: sports.ru
Киритилди: 17:01, 08.10.2025.
Ўқилди: 20075 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.