Кириш Регистрация
04/12 00:30 Арсенал 2-0 Брентфорд
04/12 00:30 Брайтон 3-4 Астон Вилла
04/12 00:30 Бёрнли 0-1 Кристал Пэлас
04/12 00:30 Вулверхэмптон 0-1 Ноттингем Форест
04/12 01:15 Лидс 3-1 Челси
04/12 01:15 Ливерпуль 1-1 Сандерленд
05/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-1 Вест Хэм
06/12 01:00 Реал Овьедо - Мальорка
06/12 17:30 Астон Вилла - Арсенал
06/12 18:00 Вильярреал - Хетафе
06/12 19:00 Сассуоло - Фиорентина
06/12 20:00 Эвертон - Ноттингем Форест
06/12 20:00 Манчестер Сити - Сандерленд
06/12 20:00 Ньюкасл - Бёрнли
06/12 20:00 Тоттенхэм - Брентфорд
06/12 20:00 Борнмут - Челси
06/12 20:15 Алавес - Реал Сосьедад
06/12 22:00 Интер - Комо
06/12 22:30 Лидс - Ливерпуль
06/12 22:30 Бетис - Барселона

Тошкентдаги бокс кечасида Лазизбек Муллажонов WBC камари учун рингга чиқaди

Баҳо:
+ | -

14 ноябрь куни соат 18:00 да Humo Arena спорт мажмуасида йилнинг энг кутилган профессионал бокс кечаси бўлиб ўтади. Кечада бир нечта йирик жанглар ташкил этилиши режалаштирилган. Унда Шаҳрам Ғиёсов, Лазизбек Муллажонов, Алохон Абдуллаев, Озодбек Алиев ва Суҳроб Қаюмов каби ўзбекистонлик боксчилар рингга чиқиши кутилмоқда.

Мусобақа Lift Promotions компанияси томонидан ташкил этилади. Кечанинг асосий жангида Лазизбек Муллажонов иштирок этиши режалаштирилган. Ташкилотчилар маълумотига кўра, у WBC камари учун жанг қилади. Бироқ ҳозирча унинг рақиби эълон қилинмаган.

Шунингдек, Шаҳрам Ғиёсов россиялик боксчи Марк Урвановга қарши баҳс олиб боради. Алохон Абдуллаев эса яна бир ўзбекистонлик боксчи Суҳроб Қаюмов билан рингда тўқнашади. Бундан ташқари, кечада Озодбек Алиев ва россиялик Александр Зубков ўртасидаги жанг ҳам ўтказилиши белгиланган.

Мазкур кечага меҳмон сифатида оғир вазн тоифасида мутлақ жаҳон чемпиони, украиналик Олександр Усик ҳамда иккинчи ўрта вазн тоифасида мутлақ жаҳон чемпиони Теренс Кроуфорд каби боксчилар таклиф этилган.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 14:47, 09.10.2025.
Ўқилди: 1410 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.