Кириш Регистрация
09/04 19:00 Нефтчи 0-1 Пахтакор
09/04 19:00 Бухоро 2-0 Қизилқум
10/04 23:45 Рома - Пиза
11/04 00:00 Вест Хэм - Вулверхэмптон
11/04 00:00 Реал Мадрид - Жирона
11/04 16:30 Арсенал - Борнмут
11/04 17:00 Реал Сосьедад - Алавес
11/04 18:00 Кальяри - Кремонезе
11/04 18:00 Торино - Верона
11/04 19:00 Брентфорд - Эвертон
11/04 19:00 Бёрнли - Брайтон
11/04 19:15 Эльче - Валенсия
11/04 21:00 Милан - Удинезе
11/04 21:30 Ливерпуль - Фулхэм
11/04 21:30 Барселона - Эспаньол
11/04 23:45 Аталанта - Ювентус
12/04 00:00 Севилья - Атлетико

Инфантино клублар ўртасидаги ЖЧ ҳақида: 30 йилдан кейин 200 миллиард евро даромад олишимиз керак

Баҳо:
+ | -

Халқаро футбол ассоциациялари федерацияси (ФИФА) президенти Жанни Инфантино жорий йил ёзида АҚШда бўлиб ўтган клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати ҳақида фикр билдириб, турнирни муваффақиятли деб баҳолади.

«Чемпионлар лигаси яратилганида унинг дастлабки даромади 40 миллион евро эди, ҳозир эса 4 миллиард еврога етди. Агар илк клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати 2 миллиард евро йиғган бўлса, демак 30 йилдан кейин бу рақам 200 миллиард евро бўлиши керак. Бу клубларга катта фойда келтиради. Биз клублар ва барча манфаатдор томонлар билан ҳамкорликда уни янада яхши ва кўламли қилиш устида ишлаймиз, чунки бу ҳамманинг манфаатига хизмат қилади.

Мен, албатта, нохолис бўлишим мумкин, лекин бу барча жиҳатдан улкан муваффақият бўлди. Стадионларимизда 2,5 миллион томошабин йиғилди. Ўртача ташриф 40 минг кишини ташкил этди ва бу борада фақат Англия Премьер-лигаси юқори кўрсаткичга эга. Бутун дунёда қизиқиш катта, бизга эса айнан шу қизиқиш миллий, Европа ва жаҳон мусобақаларини ривожлантириш учун зарур», — деб Инфантинонинг сўзларини "Sky Sports" журналисти Каве Солхекол келтиради.

Манба: championat.com
Киритилди: 22:17, 09.10.2025.
Ўқилди: 1086 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик