Кириш Регистрация
20/05 00:15 Челси 2-1 Тоттенхэм
22/05 23:45 Фиорентина - Аталанта

Пикфорд Англия терма жамоасининг барча даврлардаги рекордини ўрнатди

Баҳо:
+ | -

"Эвертон" посбони Жордан Пикфорд Англия терма жамоаси рекордчисига айланди.

"Ирислар"нинг 31 ёшли вакили Англия терма жамоасига Уэльс билан ўртоқлик учрашувида қуруқ ғалабани қўлга киритишга ёрдам берди (3:0). Opta хабарига кўра, Пикфорд Англия терма жамоаси тарихида кетма-кет саккизта тўлиқ ўйинда дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолган илк дарвозабонга айланди. Рекорд серия ўтган йилнинг ноябрь ойида бошланган, ўшанда инглизлар Миллатлар Лигаси доирасида Грецияни 3:0 ҳисобида мағлуб этганди.

Бугунги Уэльсга қарши ўйин Жордан Пикфорд учун "уч шерлар" сафидаги 79-ўйин бўлди. Кипернинг дебюти 2017 йилнинг кузида Германияга қарши ўртоқлик ўйинида (0:0) бўлган.

Киритилди: 08:43, 10.10.2025.
Ўқилди: 876 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик