Кириш Регистрация
12/06 07:00 Жанубий Корея 2-1 Чехия
12/06 23:59 Канада - Босния-Герцеговина
13/06 06:00 АҚШ - Парагвай
13/06 23:59 Қатар - Швейцария
14/06 03:00 Бразилия - Марокаш
14/06 06:00 Гаити - Шотландия
14/06 09:00 Австралия - Туркия
14/06 22:00 Германия - Кюрасао

Гонсало Гарсия: "Реал"да ҳар қандай позицияда ўйнашга тайёрман"

Баҳо:
+ | -

Мадриднинг "Реал" клуби форварди Гонсало Гарсия бошқа позицияларда ўйнашга тайёрми, деган саволга жавоб берди.

"Биз барчамиз жамоага ёрдам беришга, қўлимиздан келган жойда ўйнашга ва "Реал" таркибида исталган вақтда, исталган позицияда майдонга тушишга тайёрмиз. Агар Куртуа жароҳат олса, дарвозабон позициясида ҳам ўйнаган бўлардим (кулади)", - деб Гарсиянинг сўзларини келтиради Cadena SER.

Жорий мавсумда 21 ёшли ҳужумчи барча мусобақаларда 6 та учрашувда майдонга тушиб, 1 та ассистни ўз ҳисобига ёздириб қўйди. Гарсиянинг "қаймоқранглилар" билан амалдаги меҳнат шартномаси 2030 йилнинг июнигача мўлжалланган.

Киритилди: 14:52, 10.10.2025.
Ўқилди: 878 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик