Кириш Регистрация
06/08 19:00 Сўғдиёна 1-0 Андижон
06/08 20:00 Пахтакор 2-2 Бухоро
07/08 19:00 Сурхон - Навбаҳор
07/08 19:30 Локомотив - Динамо
07/08 20:00 Хоразм - Машъал
08/08 19:00 Нефтчи - Қизилқум
08/08 19:30 Бунёдкор - ОКМК
08/08 20:00 Насаф - Қўқон-1912

Бруну Фернандеш Саудия Арабистонига кўчиб ўтиш ҳақидаги саволга жавоб берди

Баҳо:
+ | -

"Манчестер Юнайтед" сардори Бруну Фернандеш Саудия Арабистони клубларидан бирига ўтиши мумкинлиги ҳақидаги миш-мишларга муносабат билдирди.

Куни кеча "қизил иблислар" юлдузли ярим ҳимоячисини келаси ёзда катта маблағ эвазига Саудия Арабистони клубига сотишга тайёрлиги ҳақида хабарлар тарқалди.

"Саудия Арабистонидан қизиқиш? Буларнинг ҳаммасида заррача бўлса-да, ҳақиқат борми-йўқми, билмайман. Шунчаки ҳозирги кунимдан завқланишни истайман, ҳозир барча фикрларим Португалия терма жамоаси билан боғлиқ. Қачондир у ерда [Саудия Арабистонида] ўйнашимни билмайман, кейинги йил "Манчестер Юнайтед"да ўйнашда давом этаманми? Хозир қаерда бўлсам, ўша ерда бахтлиман," - деди 31 ёшли футболчи матбуот анжуманида.

Фернандешнинг "МЮ" билан шартномаси 2027 йилгача мўлжалланган.

Киритилди: 08:34, 11.10.2025.
Ўқилди: 1298 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик