Кириш Регистрация
14/08 19:00 Навбаҳор 4-3 Бунёдкор
14/08 20:00 Динамо 2-2 Хоразм
14/08 20:30 Қизилқум 2-0 Машъал
15/08 19:00 Қўқон-1912 2-1 Локомотив
16/08 19:00 Насаф - Пахтакор

Рафинья: «Машғулотларда ҳеч ким Неймардек мўжизалар қилмаган, ҳатто Месси ҳам»

Баҳо:
+ | -

"Барселона" ва "ПСЖ" каби жамоаларнинг собиқ ҳужумкор ярим ҳимоячиси Рафинья Алькантара Лионель Месси ва Неймар ўртасидаги фарқни тушунтирди.

— Месси ва Неймар ўртасидаги фарқ!?

— Мен учун Неймарни томоша қилиш ёқимлироқ эди — у ўйин билан завқланарди. Аммо Месси эса тўпни олса, деярли ҳар сафар гол урарди. 2015 йилги Чемпионлар Лигаси мавсумида Неймар энг яхшиси эди, лекин Месси ҳақида гапириш қийин — у тарихдаги энг зўр футболчи.

Машғулотларда ҳеч ким Неймардек тўп билан мўъжизалар қилмаган — ҳатто Месси ҳам. Неймар беш нафар ҳимоячини осонликча алдаб ўтарди, Месси эса зарба берган пайтидаёқ тўп дарвозага киришини билардинг», - деди 32 ёшли футболчи.

Рафинья - "Барса" тарбияланувчиси ҳисобланади. У 2007/2020 йиллар давомида каталонияликлар тизимида ҳаракат қилган. У жамоа учун 90 та ўйинда 12 та гол уриб, 8 та ассист берган.

Киритилди: 12:28, 11.10.2025.
Ўқилди: 1876 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик