Кириш Регистрация
07/02 00:45 Верона 0-0 Пиза
07/02 01:00 Лидс 3-1 Ноттингем Форест
07/02 01:00 Сельта 1-2 Осасуна
07/02 17:00 Индонезия 5-5 Эрон
07/02 17:30 Ман. Юнайтед 2-0 Тоттенхэм
07/02 18:00 Райо Вальекано - Реал Овьедо
07/02 20:00 Борнмут 1-1 Астон Вилла
07/02 20:00 Арсенал 3-0 Сандерленд
07/02 20:00 Бёрнли 0-2 Вест Хэм
07/02 20:00 Фулхэм 1-2 Эвертон
07/02 20:00 Вулверхэмптон 1-3 Челси
07/02 20:15 Барселона 3-0 Мальорка
07/02 22:00 Женоа 2-3 Наполи
07/02 22:30 Ньюкасл 2-3 Брентфорд
08/02 00:45 Фиорентина 2-2 Торино
08/02 01:00 Реал Сосьедад 3-1 Эльче
08/02 16:30 Болонья - Парма
08/02 18:00 Алавес - Хетафе
08/02 19:00 Лечче - Удинезе
08/02 19:00 Брайтон - Кристал Пэлас
08/02 20:15 Севилья - Жирона
08/02 20:15 Атлетик Бильбао - Леванте
08/02 21:30 Ливерпуль - Манчестер Сити
08/02 22:00 Сассуоло - Интер
08/02 22:30 Атлетико - Бетис
09/02 00:45 Ювентус - Лацио
09/02 01:00 Валенсия - Реал Мадрид
09/02 22:30 Аталанта - Кремонезе

Куртуа 2027 йилда "Реал"ни тарк этади. Перес унинг ўрнини ким эгаллашини ҳал қилган

Баҳо:
+ | -

Мадриднинг "Реал" клуби дарвозабони Тибо Куртуа клуб билан амалдаги келишувни узайтирмоқчи эмас, дея хабар бермоқда El Nacional.

Бельгияликнинг шартномаси 2027 йилгача мўлжалланган. Манба маълумотига кўра, Куртуа шартномасини якунлагач, профессионал фаолиятини якунлаши ёки сўнгги йирик келишувни имзолаши мумкин - эҳтимол, Саудия Арабистони клубларидан бири билан. Шунингдек, у футболчилик фаолиятини бошлаган "Генк"га қайтиш варианти ҳам кўриб чиқилмоқда.

Қайд этилишича, "Реал" президенти Флорентино Перес Куртуа кетганидан кейин биринчи рақамли позиция учун асосий номзод сифатида украиналик Андрей Лунинни кўрмоқда. Аммо бунинг учун Лунин бельгиялик футболчининг шартномаси якунига қадар захирада қолиши керак ва бу имкониятни кутишга унинг сабр-тоқати етадими ёки йўқми, номаълум.

Мадридликлар учун муқобил вариант - "Брайтон" аъзоси Барт Вербрюгген. Клуб скаут хизмати аллақачон нидерландиялик посбоннинг ўйинини диққат билан кузатиб бормоқда.

Жорий мавсумда 26 ёшли Лунин ҳали "Реал" сафида майдонга тушмаган. Тибо Куртуа айни дамда 33 ёшда.

Киритилди: 08:27, 14.10.2025.
Ўқилди: 4195 марта.
Фикрлар: 10 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.