Кириш Регистрация
20/05 00:15 Челси 2-1 Тоттенхэм
22/05 23:45 Фиорентина - Аталанта

Португалия ЖЧ-2026 саралашида Венгрияни мағлуб эта олмади, Роналду дубль қайд этди

Баҳо:
+ | -

Португалия терма жамоаси ўз майдонида ЖЧ-2026 саралаш босқичи доирасида Венгрия билан дуранг ўйнади - 2:2.

Мезбонларнинг иккала голига ҳам Криштиану Роналду муаллифлик қилди. 40 ёшли форвард 22 ва 45+3-дақиқаларда гол урди. Меҳмонлар сафида Аттила Салаи (8-дақиқа) ва Доминик Собослаи 90+1-дақиқада жавоб голларини киритди.

Параллел ўйинда Арманистон камчилик бўлиб Ирландияга ютқазди - 0:1. Ягона гол 70-дақиқада Эван Фергюсон томонидан киритилди.

Португалия (10 очко) F гуруҳида пешқадамликни давом эттирмоқда. Венгрия (5 очко) саралаш турнири тугашига икки тур қолганида иккинчи ўринда бормоқда. Ирландия (4) учинчи ўринга кўтарилган бўлса, Арманистон (3) квартетни якунламоқда.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 05:05, 15.10.2025.
Ўқилди: 1845 марта.
Фикрлар: 5 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

“Челси”га тайинланган Алонсо “Реал”дан икки футболчини олиб кетмоқчи [6094]

«Барселона» янги трансферлар учун уч нафар футболчисини сотиб юборишга тайёр [5981]

«Ўзбек ғурури». «Манчестер Сити» Ҳусанов учун махсус ишлаб чиқарилган бутсани намойиш этди (фото) [5298]

Камавингага кутилмаган харидор чиқди [4806]

«Шу жиҳат устида ишлаши керак». Таҳлилчи Абдуқодир Ҳусановнинг камчилигини айтди (видео) [3643]

Хаби Алонсо «Челси»га 5 нафар янги футболчи олиб келмоқчи: Биринчи номзод маълум [3456]

Гвардиоланинг кетиши “Сити”га қимматга тушиши мумкин [3152]

Жозе Моуриньо Винисиус Жуниорнинг "Реал"даги келажаги борасида бир қарорга келди [2928]

Мбаппе ва яна икки футболчи: Хаби Алонсо "Челси" учун ёзги учта асосий трансфер нишонини белгилаб олди [2880]

Неймарга 10-рақам ҳам, сардорлик ҳам берилмайди: Анчелотти ЖЧ олдидан юлдуз футболчига ўз шартларини қўйди [2117]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик