Кириш Регистрация

Роналду орқасидан Месси ҳам Аргентина терма жамоаси ўйинида жаҳон рекордини ўрнатди

Баҳо:
+1 | -

"Интер Майами" ҳужумчиси Лионель Месси Аргентина терма жамоасида ўзига хос натижа қайд этди.

38 ёшли футболчи бугун бўлиб ўтган Пуэрто-Рикога қарши ўртоқлик ўйинининг 23-дақиқасида Гонсало Монтиэлга ассистентлик қилди. Эндиликда Месси терма жамоа сафида 59 та голли узатмани амалга оширди - бу терма жамоалар даражасидаги барча даврлар учун жаҳон рекорди ҳисобланади. Кейинги ўринларда 58 тадан ассист амалга оширган Лендон Донован (АҚШ) ва Неймар (Бразилия) бормоқда.

Лионель Месси "альбиселесте" сафида узоқ 2005 йилдан буён тўп тепиб келмоқда. Умуман олганда, ҳужумчи Аргентина терма жамоаси сафида 195 та ўйин ўтказиб, 114 та гол урган.

Аввалроқ, унинг азалий рақиби Роналду ЖЧ саралашлари тарихидаги энг яхши тўпурарга айланиб олган эди.

Киритилди: 07:14, 15.10.2025.
Ўқилди: 3592 марта.
Фикрлар: 7 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Роналду тузоққа тушди, барчаси олдиндан режалаштирилган» — Жозе Португалия терма жамоасидаги можаро ҳақида [7197]

Португалия футбол федерацияси президенти Роналду ва Жезуш ўртасидаги зиддият фонида баёнот берди [3506]

Холанд келажакда бу икки клубдан бошқа жамоаларнинг таклифларини кўриб чиқмайди [3303]

Жезуш Роналдунинг Португалия терма жамоасидаги келажаги ҳақида гапирди [3062]

Дунёдаги энг қиммат футболчилар рейтинги: Винисиус 10-ўринга тушди [2253]

Миллатлар лигаси. Португалия терма жамоаси Роналдусиз ва камчиликда Норвегияни мағлуб этди [2198]

Осиёда ЖЧ-2034 йўлланмалари қандай тақсимланади? [2118]

"Реал" собиқ футболчиси Моуриньонинг кетишини истамоқда [2112]

Лионель Месси хайрлашув ўйини олдидан Аргентина терма жамоаси қароргоҳига етиб келди [2031]

«Реал»нинг икки янги футболчиси ва «Барселона» тарбияланувчиси — Ла Лиганинг энг кўп қимматлашган бешлигида [2015]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик