Кириш Регистрация
20/05 00:15 Челси 2-1 Тоттенхэм
22/05 23:45 Фиорентина - Аталанта

Тухель Англия терма жамоаси услуби ҳақида гапирди: "Мослашишга тўғри келади"

Баҳо:
+ | -

Англия терма жамоаси бош мураббийи Томас Тухель жамоанинг ўйин услуби ҳақида фикр билдирди. Сешанба куни инглизлар Латвия терма жамоасини йирик ҳисобда мағлуб этиб (5:0), сўнгги йиллардаги рекорд кўрсаткични қайд этишди. Тухелнинг сўзларига кўра, жаҳон чемпионатида бундай шиддат билан ўйнаш қийин бўлади.

"Биз мослашишимиз керак. Кундузи 40 даража иссиқ ва 8 даража ёмғирда ўйнаш умуман бир хил эмас. Иссиқда бунча югуриб бўлмайди.

Бизнинг ўйин услубимиз инглиз футбол маданиятини акс эттиради. Ўйинчилар бу услубга ўрганиб қолишган. Керак бўлганда ўзгартиришлар киритамиз," - деди Тухель BBC’га берган интервьюсида.

Англия терма жамоаси Латвия устидан қозонилган ғалабадан сўнг муддатидан аввал ЖЧ-2026 йўлланмасини қўлга киритди. Мундиал 2026 йилнинг 11 июнидан 19 июлига қадар АҚШ, Канада ва Мексикада бўлиб ўтади.

Киритилди: 07:30, 15.10.2025.
Ўқилди: 677 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик