Кириш Регистрация
04/12 00:30 Арсенал 2-0 Брентфорд
04/12 00:30 Брайтон 3-4 Астон Вилла
04/12 00:30 Бёрнли 0-1 Кристал Пэлас
04/12 00:30 Вулверхэмптон 0-1 Ноттингем Форест
04/12 01:15 Лидс 3-1 Челси
04/12 01:15 Ливерпуль 1-1 Сандерленд
05/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-1 Вест Хэм
06/12 01:00 Реал Овьедо - Мальорка
06/12 17:30 Астон Вилла - Арсенал
06/12 18:00 Вильярреал - Хетафе
06/12 19:00 Сассуоло - Фиорентина
06/12 20:00 Эвертон - Ноттингем Форест
06/12 20:00 Манчестер Сити - Сандерленд
06/12 20:00 Ньюкасл - Бёрнли
06/12 20:00 Тоттенхэм - Брентфорд
06/12 20:00 Борнмут - Челси
06/12 20:15 Алавес - Реал Сосьедад
06/12 22:00 Интер - Комо
06/12 22:30 Лидс - Ливерпуль
06/12 22:30 Бетис - Барселона

ESPN нашри Ўзбекистоннинг Жаҳон чемпионатидаги имкониятини баҳолади

Баҳо:
+ | -

Испаниянинг ESPN нашри 2026-йилги Жаҳон чемпионатида иштирок этадиган ҳамда қатнашиш эҳтимоли юқори бўлган энг кучли терма жамоалар имкониятини баҳолади. Рейтингдан 87 та терма жамоа ўрин олди. Уларнинг айримлари турнирга йўлланмани аллақачон қўлга киритган, бошқалари эса ҳали саралаш босқичида иштирок этмоқда.

Баҳолашда асосий мезон сифатида жамоаларнинг сўнгги натижалари ва таркиблардаги футболчиларнинг умумий қиймати инобатга олинган.

Рейтингда Дидье Дешам бошчилигидаги Франция терма жамоаси биринчи ўринни эгаллади. 2026-йилги Жаҳон чемпионатида “учранглилар” ҳужум чизиғида Килиан Мбаппе, Майкл Олисе ва Усмон Дембеле ҳаракат қилиши кутилмоқда. Франциянинг захира ҳужумчилари сифатида “Ливерпуль”, “ПСЖ”, “Интер” ва “Манчестер Сити” каби гранд клубларда тўп сураётган футболчилар танланади. Марказий ҳимоя чизиғида эса “Арсенал”, “Бавария” ёки “Ливерпуль” футболчилари ҳатто захира ўриндиғида қолиши мумкин. Шу боис мутахассислар Франция ЖЧ-2026 мусобақасининг асосий фаворити ҳисобланади.

Иккинчи поғонадан Испания терма жамоаси жой олди. Кучли учликни Европа қитъасидан биринчилардан бўлиб Жаҳон чемионатига йўлланма олган Англия терма жамоаси якунлаган.

Италиялик мутахассис Фабио Каннаваро бошчилигидаги Ўзбекистон терма жамоаси 53-поғонадан жой олди. Умуман олганда, Осиё қитъасида ўйнайдиган терма жамоалар орасида энг юқори ўринни Япония эгаллади. “Самурайлар” ESPN нашри томонидан тузилган рўйхатнинг 25-поғонасида қайд этилган. Жанубий Корея (42), Австралия (45), Эрон (48), Ўзбекистон (53), БАА (60), Иордания (61), Саудия Арабистони (62) ва Қатар (73) ҳам ушбу 87 талик рейтингдан жой олган.

Дастлабки 20 та ўринни қуйидаги жамоа эгаллади:

1. Франция
2. Испания
3. Англия
4. Португалия
5. Бразилия
6. Нидерландия
7. Аргентина
8. Италия
9. Германия
10. Уругвай
11. Дания
12. Норвегия
13. Бельгия
14. Туркия
15. Швеция
16. Колумбия
17. Марокаш
18. Хорватия
19. Швейцария
20. Украина
-----
53. Ўзбекистон

Манба: daryo.uz
Киритилди: 11:19, 16.10.2025.
Ўқилди: 5306 марта.
Фикрлар: 7 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.