Кириш Регистрация
25/02 01:00 Интер 1-2 Буде-Глимт
25/02 01:00 Байер 0-0 Олимпиакос
25/02 01:00 Ньюкасл 3-2 Қорабоғ
25/02 22:45 Аталанта 4-1 Боруссия Д
26/02 01:00 ПСЖ 2-2 Монако
26/02 01:00 Реал Мадрид 2-1 Бенфика
26/02 01:00 Ювентус 3-2 Галатасарой

Бекхэм: «Дэвид Мойес премьер лигада ғалаба қозона олади»

Баҳо:
+ | -

Англия терма жамоасининг собиқ сардори Дэвид Бекхэмнинг фикрича, «Манчестер Юнайтед»нинг янги мураббийи Дэвид Мойес жамоа билан бирга Англия премьер лигасида ғалаба қозонишга қодир.

«Бу йил жамоа мавсумни катта ўзгаришлар билан бошлайди ва бу жуда қизиқарли бўлади. Моуриньо ҳам Англияга қайтди. Бу ҳам чемпионатнинг қизиқарли ўтишини таъминлайди. Нима бўлишига қарамай«МЮ» чемпион бўлади деб ўйлайман. Мен ҳамон «МЮ»нинг фанатиман.

«Фикримча, Мойес жуда катта тажрибага эга. У сэр билан тез-тез телефонда гаплашиб турарди ва маслаҳатлар оларди. Албатта Фергюсоннинг ўрнини эгаллаш осон иш эмас. Чунки у ўз ўйинини жамоага сингдириб бўлган, лекин янги мураббий ўзининг янги ўйин услубини яратиши керак.

Энг асосийси, етакчи футболчилар жамоа билан бирга ва ўйлашимча, яна бир қанча футболчилар келиб қўшилади. «МЮ» бош мураббийи бўлиш — буюк иш.

Райан Гиггс — буюк футболчи. Унинг ёрдами мураббийга асқотади. Фил Невилнинг ҳам қайтгани ажойиб бўлди. Ёш футболчилар уларнинг жамоа учун қандай аҳамиятга эга эканликларини билишлари керак. Бу айни вақтда жуда муҳим»,- дейди Дэвид.

Манба: www.goal.com
Киритилди: 16:24, 15.07.2013.
Ўқилди: 2406 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.