Кириш Регистрация
11/04 00:00 Вест Хэм 4-0 Вулверхэмптон
11/04 00:00 Реал Мадрид 1-1 Жирона
11/04 16:30 Арсенал 1-2 Борнмут
11/04 17:00 Реал Сосьедад 3-3 Алавес
11/04 18:00 Кальяри 1-0 Кремонезе
11/04 18:00 Торино 2-1 Верона
11/04 19:00 Брентфорд 2-2 Эвертон
11/04 19:00 Бёрнли 0-2 Брайтон
11/04 19:15 Эльче 1-0 Валенсия
11/04 21:00 Милан 0-3 Удинезе
11/04 21:30 Ливерпуль 2-0 Фулхэм
11/04 21:30 Барселона 4-1 Эспаньол
11/04 23:45 Аталанта 0-1 Ювентус
12/04 00:00 Севилья 2-1 Атлетико
12/04 15:30 Женоа 2-1 Сассуоло
12/04 16:00 Навбаҳор 2-0 Сурхон
12/04 17:00 Динамо 0-2 Локомотив
12/04 17:00 Осасуна - Бетис
12/04 18:00 Парма - Наполи
12/04 18:00 Кристал Пэлас - Ньюкасл
12/04 18:00 Ноттингем Форест - Астон Вилла
12/04 18:00 Сандерленд - Тоттенхэм
12/04 18:15 Андижон 0-0 ОКМК
12/04 19:15 Мальорка - Райо Вальекано
12/04 20:30 Челси - Манчестер Сити
12/04 21:00 Болонья - Лечче
12/04 21:30 Сельта - Реал Овьедо
12/04 23:45 Комо - Интер
13/04 00:00 Атлетик Бильбао - Вильярреал
13/04 18:00 Насаф - Бухоро
13/04 19:00 Пахтакор - Машъал
13/04 20:15 Қизилқум - Сўғдиёна
13/04 23:45 Фиорентина - Лацио
14/04 00:00 Ман. Юнайтед - Лидс
14/04 00:00 Леванте - Хетафе

ОФК Ижроия қўмитасининг йиғилиши бўлиб ўтди

Баҳо:
+ | -
Бўлим: ОСИЁ

Бугун Саудия Арабистони пойтахти Риёд шаҳрида Осиё Футбол Конфедерацияси (ОФК) Ижроия қўмитасининг 7-йиғилиши бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон футбол ассоциацияси биринчи вице-президенти Равшан Эрматов ҳам иштирок этди.

Йиғилишга ОФК Президенти Шайх Салмон бин Иброҳим Ал-Халифа раислик қилди. Тадбирда Осиё футболининг долзарб масалалари, минтақадаги футболни янада ривожлантириш, аъзо ассоциациялар ўртасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш ҳамда минтақавий ташкилотлар фаолиятини такомиллаштириш, бошқарув ва таълим дастурларини кучайтириш борасидаги янги ташаббусларни амалга ошириш бўйича муҳим қарорлар муҳокама қилинди.

Шайх Салмон ўз нутқида сўнгги йилларда Осиё футболида эришилган ютуқларни эътироф этди. Шунингдек, у Конфедерация барча аъзо ассоциациялар билан бирдамликда ҳаракат қилишини, мураккаб вазиятларда уларни қўллаб-қувватлашни давом эттиришини таъкидлади.

Йиғилишда ОФК ва УЕФА ўртасида мураббийлик таълими бўйича янги ҳамкорлик битимлари имзоланди. Ушбу келишувлар орқали мураббийлар малакасини ўзаро тан олиш, тажриба алмашиш ва ўқув дастурларини ривожлантириш кўзда тутилган. Битимлар 2029 йилгача амал қилади. Шунингдек “AFC Equal Pitch” дастури ҳам тасдиқланди. Бундан ташқари, Соҳил футболи бўйича навбатдаги икки Осиё кубоги Таиландда ўтказилиши белгиланди.

ОФК Ижроия қўмитаси қарорига кўра, “AFC Awards 2026” маросимига ҳам Таиланд мезбонлик қилиши белгиланди.

Манба: https://t.me/FAUzbekistan
Киритилди: 22:22, 16.10.2025.
Ўқилди: 729 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик