2026 йилги Осиё U23 кубогига тайёргарлик доирасида Ўзбекистон U23 терма жамоаси жорий йил ноябрь ойида Хитойда бўлиб ўтадиган халқаро ўртоқлик мусобақасида иштирок этади.
Ноябрдаги ФИФА кунлари доирасида ўтказиладиган мусобақада тўртта U23 жамоалари иштирок этади. Улар:
Ўзбекистон U23
Вьетнам U23
Хитой U23
Жанубий Корея U23.
Ушбу жамоалар U-23 Осиё кубоги йўлланмасини қўлга киритишган. Осиё кубоги эа 2026 йилнинг 6-24 январь кунлари Саудия Арабистонида ўтказилади.
Ўзбекистон U23 жамоаси, қуръа натижасига кўра, Жанубий Корея, Эрон ва Ливан жамоалари билан бирга "C" гуруҳидан ўрин олган.













