Кириш Регистрация

"Барселона" ҳимоячиси Кристенсен келажаги борасида бир қарорга келди

Баҳо:
+ | -

"Барселона" марказий ҳимоячиси Андреас Кристенсен клубда қолишга умид қилмоқда.

Даниялик келаси ёзда эркин агентга айланиши мумкин - унинг шартномаси июнь ойида тугайди. Sport хабарига кўра, футболчи "Барса"да бахтли ва клубда яна бир неча йил ўтказишга умид қилмоқда. Меҳнат шартномасини узайтириш бўйича музокаралар ҳали олиб борилмаяпти. Каталонияликлар раҳбарияти кейинги ҳамкорлик бўйича қарор қабул қилишдан олдин футболчининг жисмоний ҳолатини баҳолаш учун мавсум якунланишини кутишни афзал кўрмоқда.

Андреас Кристенсен 2022 йилда "Челси"дан "кўк-анорранглилар" сафига қўшилганди. Жорий мавсумда 29 ёшли футболчи Ханс-Дитер Флик жамоасининг 8та ўйинида майдонга тушди.

Киритилди: 08:21, 17.10.2025.
Ўқилди: 998 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.