Кириш Регистрация
08/05 23:45 Торино - Сассуоло
09/05 00:00 Леванте - Осасуна
09/05 16:30 Ливерпуль - Челси
09/05 17:00 Эльче - Алавес
09/05 18:00 Кальяри - Удинезе
09/05 19:00 Фулхэм - Борнмут
09/05 19:00 Брайтон - Вулверхэмптон
09/05 19:00 Сандерленд - Ман. Юнайтед
09/05 19:15 Севилья - Эспаньол
09/05 21:00 Лацио - Интер
09/05 21:30 Манчестер Сити - Брентфорд
09/05 21:30 Атлетико - Сельта
09/05 23:45 Лечче - Ювентус
10/05 00:00 Реал Сосьедад - Бетис

Флорин Пруня: «Юрген Клопп — «Ливерпуль» тарихидаги энг заиф мураббий»

Баҳо:
+ | -

Руминия терма жамоаси ва Бухарестнинг «Динамо» клуби собиқ дарвозабони Флорин Пруня «Ливерпуль» клубининг собиқ бош мураббийи Юрген Клопп ҳақида кескин фикр билдирди.

– Юрген Клопп энди мураббийлик қилмаяпти, чунки у шунчаки хоҳламайди.
– Ҳа бўлди, ўзингнинг гапдон дўстингни эслама энди.

– Қандай қилиб шундай дейишинг мумкин?
– «Ливерпуль» тарихидаги энг заиф мураббий.

– У «Ливерпуль» билан Чемпионлар лигасини ютди, 30 йиллик танаффусдан кейин жамоага АПЛ чемпионилик унвонини олиб берди. Футболчилар уни жуда яхши кўришарди, майдонда у учун сидқидилдан ўйнашарди!
– Ҳа, ана шунинг учун у кетди. Лекин нега «Ливерпуль»дан кетди?

– Чунки касбнинг қаттиқ босими уни чарчатган эди.
– У «Ред Булл Зальцбург»га кетди, фақат пул топиш учун. Менга у ҳеч қачон ёқмаган. Унинг ўзи ҳам, у саҳнада қилган “цирк"лари ҳам — гўё тишлари билан ғишт чайнаётгандек — менга ёқмасди.

– У футбол тарихидаги энг буюк мураббийлардан бири!
– Ҳа, бўйи бўйича — шундай! У бир метр тўқсон, ёки бир метр тўқсон беш? — дея Прунянинг сўзларини "iAMsport" келтирди.

Эслатиб ўтамиз, мураббий Юрген Клопп 2023/2024 йилги мавсум якунлангач «Ливерпуль»ни тарк этган. Ҳозирда у Red Bull тизимида фаолият юритмоқда. Клопп мерсисайдликлар билан АПЛ, УЕФА Чемпионлар лигаси, маҳаллий кубоклар ва клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида совринлар ютган.

Манба: championat.com
Киритилди: 10:52, 17.10.2025.
Ўқилди: 2063 марта.
Фикрлар: 26 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик