Кириш Регистрация
07/02 00:45 Верона 0-0 Пиза
07/02 01:00 Лидс 3-1 Ноттингем Форест
07/02 01:00 Сельта 1-2 Осасуна
07/02 17:00 Индонезия 5-5 Эрон
07/02 17:30 Ман. Юнайтед 2-0 Тоттенхэм
07/02 18:00 Райо Вальекано - Реал Овьедо
07/02 20:00 Борнмут 1-1 Астон Вилла
07/02 20:00 Арсенал 3-0 Сандерленд
07/02 20:00 Бёрнли 0-2 Вест Хэм
07/02 20:00 Фулхэм 1-2 Эвертон
07/02 20:00 Вулверхэмптон - Челси
07/02 20:15 Барселона - Мальорка
07/02 22:00 Женоа - Наполи
07/02 22:30 Ньюкасл - Брентфорд
07/02 22:30 Севилья - Жирона
08/02 00:45 Фиорентина - Торино
08/02 01:00 Реал Сосьедад - Эльче
08/02 16:30 Болонья - Парма
08/02 18:00 Алавес - Хетафе
08/02 19:00 Лечче - Удинезе
08/02 19:00 Брайтон - Кристал Пэлас
08/02 20:15 Атлетик Бильбао - Леванте
08/02 21:30 Ливерпуль - Манчестер Сити
08/02 22:00 Сассуоло - Интер
08/02 22:30 Атлетико - Бетис

Отабек Нарзуллаев: "Футболни жон койитиб ўйнамасангиз, ким сизга уч очко беради?"

Баҳо:
+ | -

Суперлига 25-туридан ўрин олган "Машъал" — "Хоразм" (0:3) учрашувидан сўнг "Машъал" бош мураббийи Отабек Нарзуллаев матбуот анжуманида иштирок этди.

— Ўйин ҳақида фикрингиз?
— Учрашувга яхши тайёргарлик кўргандик. Юзага келган ФИФА кунларидан фойдаланиб "Динамо" билан ўртоқлик учрашуви ўтказдик. Бугун ўйиннинг бошини яхши бошладик, лекин дарвозамизга киритилган автогол ҳамма режаларни бузди.

— Бунгача "Машъал"нинг U-19, U-21 жамоаларида ишлагансиз. Асосий жамоа билан ишлашда тажриба етишмаяптими?
— Бу ўринда бир гапни айтишим мумкин, агар футболчи жон-жаҳди билан ўйнамаса, ҳар бир очко, ҳар бир тўп учун курашмаса, қайси мураббий ишламасин барибир фойда бўлмайди.

Сиз бор вақтингизни ажратиб, керак бўлса уйдан узоқда, вақтингизни сарфлаб машғулот ўтказасиз, ҳар бир ўйинчига майдонда нима қилиши кераклигини тушунтирасиз, аммо кўзи ёнмаса яна нима қилиш керак. Ёшлар футболида ҳеч нарса ўхшамаса ҳам футболчиларнинг кўзи ёнади.

"Машъал" — яхши клуб, яхши футболчилар йиғилган. Лекин яхши футболчилар йиғилди дегани ўйин ҳам яхши бўлади дегани эмас. Ким кўп меҳнат қилса, Худо шунга беради. Меҳнат қилмасангиз, ғалаба ҳам бўлмайди. Тўғри, бу билан ўзимни тўлиқ оқламоқчи эмасман, қаердадир биз мураббийлар ҳам хато қиламиз. Лекин клубга ва ўйинга масъулият ҳаммада бўлиши керак. Масъулият бўлмаса ўйинда ўсиш ҳам бўлмайди. Мен шундай деб ўйлайман. Футболни жон койитиб ўйнамасангиз, ким сизга уч очко беради.

— Футболчилар жамоани Суперлигада олиб қолишни хоҳламаяптими? Гапларингиздан шу маъно келиб чиқяпти.
— Мен бу фикрдан йироқман. Ҳамма билан гаплашяпмиз. Ҳеч ким "Машъал" тушиб кетсин деяётгани йўқ. Меҳнат қилиб ютқазсангиз роса алам қилади, лекин меҳнат қилмасдан мағлуб бўлсангиз яна нима дейишим керак бўлади.

— Жамоада парокандалик юзага келгандек. Қайси ўйиндан кейин буни англаб етдингиз?
— Бизда пароканадалик йўқ. Ички муҳит ҳам яхши. Раҳбарият доим бизни қўллаб турибди. Ойлик маош ва мукофот пулларини вақтида оляпмиз. Бунинг учун ҳомийларга ва клубимиз раҳбариятига катта раҳмат. Бу ерда муаммо бошқа жойда. Ҳар бир мураббий ўйинда ютуқ хоҳлайди. Лекин ютуқни футболчилар ҳам хоҳлаши ва шунга қараб ҳаракат қилишлари керак. Бирорта ўйинни ютиш осон эмас. Шу соҳани танладикми, осон бўлмаслигини биламиз. Баъзан раҳмат эшитамиз, баъзан сўкиш. Бунга тайёр туриш керак, чунки ўзим ҳаммасини ҳисобга олган ҳолда мураббийликни танлаганман.

— Бугун урилган учала гол ҳам чап қанотдан киритилди. Бу ҳолатга эътибор бердингизми?
— Шу хатолар учун ҳам Муҳаммадали Алиқуловни майдонга туширдик. Иккинчи гол бўлмаганида иккинчи таймни бошқача ўтказардик. Нечанчи ўйиндирки гол ура олмаяпмиз. Бу ҳам тушкунликка соляпти.

— Ҳаким Фузайлов бошқарувидаги "Хоразм" Асрор Алиқулов давридаги "Машъал"га ҳам, сиз бошқараётган "Машъал"га ҳам учта гол урди. Бу ҳам футболчиларнинг масъулиятсизлиги туфайлими?
— Биринчи даврадаги ўйин ҳақида гапира олмайман, чунки у пайт мен жамоада эмасдим. Иккинчи даврадаги ўйинга келсак, автогол ўтказдик ва айтиб ўтганимдек, бу гол режаларимизни бузиб юборди.

— "Хоразм" ва "Машъал" футболчиларини ўзаро таққослайдиган бўлсак, орадаги фарқ яққол сезиладими?
— Йўқ, сезилмайди. Керак бўлса бизнинг футболчилар рақиб ўйинчиларига нисбатан кучли деб биламан. Лекин ҳозирги вазиятда натижага қарасак, улар кучли кўриниши мумкин, аммо мен доим ўз қўл остимдаги футболчиларга ишонаман.

Манба: fcmashal.uz
Киритилди: 22:11, 17.10.2025.
Ўқилди: 523 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Манчестер Сити»да катта тозалов: Клуб ёзда бир қатор юлдузлари билан хайрлашишга тайёр [7998]

Испаниядаги икки манба Флорентино Перес «Барселона» юлдузини нишонга олганини тасдиқлади [3611]

Криштиану Роналду билан боғлиқ можаро ортидан Саудия Арабистони чемпионати миллиардлаб маблағни йўқотди [3284]

Рафинья: Гавининг нарсаларини бутун жамоа қидиришга мажбур [2625]

"ПСЖ" "Барселона"дан келган футболчини Чемпионлар лигасига рўйхатдан ўтказди [2386]

"Манчестер Юнайтед" ва "Ливерпуль" Мане трансфери учун курашмоқда [2240]

Роналду маош бўйича қарз тўланганида «Ал-Иттиҳод»га қарши ўйнаши мумкин эди [2197]

«Реал Мадрид» ярим ҳимояни кучайтирмоқчи [2159]

«Реал» ҳимоядаги заиф нуқтани ёпиш учун номзодлар топди [2102]

Sport ва Futbol телеканалларида 7-февраль куни А серия ва Ла лиганинг биттадан ўйинлари ҳамда футзал бўйича Осиё кубоги финали трансляция қилинади [1809]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.