Кириш Регистрация

Бундеслига. «Байер» голлар шоусига айланиб кетган ўйинда «Майнц»ни мағлуб этди

Баҳо:
+ | -

"Байер" сафарда Бундеслиганинг 7-турида "Майнц"га қарши баҳс олиб борди ва 4:3 ҳисобида ғалаба қозонди. Ўйин "Мева Арена" стадионида бўлиб ўтди.

Леверкузен клуби сафида Алехандро Гримальдо дубль қайд этган бўлса, Кристиан Кофане ва Мартен Террье биттадан гол урди.

Майнцликлар сафида Ли Же Сон, Надим Амири ва Арминдо Зиб ўз номини таблога ёздириб қўйди.

"Байер" кетма-кет учинчи ўйинда ғалаба қозонди ва 14 очко билан Германия чемпионати турнир жадвалида бешинчи ўринда бормоқда.

"Майнц" қаторасига учинчи мағлубиятга учради. 4 очкога эга жамоа 16-поғонадан жой олган.

Бундеслига, 7-тур

18 октябрь, шанба, 18:30

Майнц - Байер - 3:4

Голлар: Гримальдо, 11 - пенальтидан (0:1). Кофане, 24 (0:2). Ли Джэ Сон, 34 (1:2). Гримальдо, 45+3 (1:3). Амири, 71 - пенальтидан (2:3). Террье, 87 (2:4). Зиб, 90 (3:4)

Майнц: Рисс, Белль (Ханче-Ольсон, 65), Кор, да Коста, Сано, Амири, Мвене, Ферачниг (Норден, 65), Ли Джэ Сон (Бевинг, 81), Небель, Холлербах (Зиб, 86)

Байер: Флеккен, Андрих, Тапсоба, Баде, Фернандес, Гарсия, Гримальдо, Артур, Хофманн (Маза, 66), Поку (Бен Сегир, 78), Кофане (Террье, 79)

Огоҳлантиришлар: Кор, 37. Ханче-Ольсон, 78. Амири, 90. Бевинг, 90 - Тапсоба, 67. Гримальдо, 68. Баде, 81. Бен Сегир, 83

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 21:25, 18.10.2025.
Ўқилди: 807 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.