Кириш Регистрация

Гвардиола: "Холанддан ҳафсалам пир бўлди"

Баҳо:
+ | -

Эрлинг Холанднинг голлари "Манчестер Сити"га Премьер-лига доирасида "Эвертон"ни 2:0 ҳисобида мағлуб этишга ёрдам берди.

Ўйин якунидан сўнг "шаҳарликлар" бош мураббийи Хосеп Гвардиола Холанднинг ўйини ҳақида фикр билдирди.

"Унинг тўртта ёки бешта гол ура олмаганидан ҳафсалам пир бўлди. Бироқ, биз фақат Холандга тўлиқ суяниб қолмаслигимиз кераклигини тушунишимиз лозим. У доимо ўз ўрнида, аммо бизга бошқа футболчилар ҳам зарур. Қанотдаги ва ҳужумкор ярим ҳимоячилар ҳам гол уришлари керак, акс ҳолда биз кўзлаган мақсадимизга эриша олмаймиз. Эрлинг ниҳоятда муҳим, аммо бошқа ўйинчиларнинг ҳам истеъдоди бор. Улар пайдо бўлган имкониятлардан фойдаланишлари шарт," - дея Гвардиоланинг сўзларини BBC келтирди.

"Манчестер Сити" турнир жадвалида пешқадамлик қилаётган "Арсенал"га етиб олди, бироқ "тўпчилар" ўз ўйинини ҳали якунламаган.

Киритилди: 23:32, 18.10.2025.
Ўқилди: 3480 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.