Кириш Регистрация
20/05 00:15 Челси 2-1 Тоттенхэм
22/05 23:45 Фиорентина - Аталанта

Саудия чемпионати. Феликснинг хет-триги ва Роналдунинг «Ан-Наср»га йирик ҳисобдаги ғалабани тақдим этди (видеошарҳ)

Баҳо:
+ | -

Саудия Арабистони Про-лигасининг 5-тури доирасида “Ан-Наср” ўз майдонида “Ал-Фотиҳ” клуби қабул қилди. Беллашув Ар-Риёддаги “Ал-Аввал Парк” стадионида бўлиб ўтди ва мезбонлар 5:1 ҳисобида йирик ғалабага эришди.

Учрашувнинг 13-дақиқасида “Ан-Наср” форварди Жоау Феликс ҳисобни очди. 55-дақиқада “Ал-Фотиҳ” яримҳимоячиси Софиан Бендебка ҳисобни тенглаштирди. Шундан сўнг 60-дақиқада Криштиану Роналду жамоасини яна олдинга олиб чиқди — бу унинг профессионал карьерасидаги 949-гол бўлди. 68-дақиқада Феликс дубль расмийлаштирди, 75-дақиқада Кингсли Коман ҳисобни йирик қилиб олди ва 79-дақиқада Феликс хет-триги билан ўйинни якунлади.

Бу ғалабадан сўнг “Ан-Наср” 15 очко билан Саудия Про-лигаси жадвалида пешқадамликни сақлаб қолди. “Ал-Фотиҳ” эса бир очко билан 16-поғонада жойлашган.

Саудия Арабистони — Про-лига. 5-тур
2025 йил 18 октябрь, шанба.
Ан-Наср (Ар-Риёд) — Ал-Фотиҳ (Ал-Мубарраз) — 5:1
Голлар: 1:0 — Феликс (13'), 1:1 — Бендебка (55'), 2:1 — Роналду (60'), 3:1 — Феликс (68'), 4:1 — Коман (75'), 5:1 — Феликс (79')

Манба: stadion.uz
Киритилди: 07:21, 19.10.2025.
Ўқилди: 2005 марта.
Фикрлар: 8 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

“Челси”га тайинланган Алонсо “Реал”дан икки футболчини олиб кетмоқчи [9290]

Ламин Ямал «Барселона»нинг байрам кечасига янги севгилиси билан ташриф буюрди (фото) [3763]

«Реал» Жозе Моуриньо даври учун янги трансфер стратегиясини белгилади [2545]

Эдер Милитао: «Муаммоларим ва ЖЧ-2026 дан маҳрум бўлганимда Хаби Алонсо айбдор» [2250]

Гвардиоланинг «Барселона»га қайтиш шарти маълум қилинди [2026]

Фабио Каннаваро Ўзбекистон миллий жамоаси футболчилари машғулотда жисмоний жиҳатдан қийналаётганини маълум қилди [1669]

«Йўқ, йўқ, йўқ…»: Хаби Алонсо «Реал» ҳақида гапиришни истамади [1589]

Бугун қуръа! Ўзбекистон U17 терма жамоаси ЖЧ қуръасида 2-саватдан ўрин олди [1554]

Жозе Моуриньо «Реал»дан «Спортинг» ярим ҳимоячисини сотиб олишни сўради [1476]

Каземиро АПЛнинг сўнгги туридан кейин янги жамоаси билан шартнома имзолайди [1331]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик