Кириш Регистрация
27/07 20:00 Андижон 2-0 Бухоро
27/07 20:00 ОКМК 2-1 Машъал
27/07 20:00 Локомотив 3-1 Сўғдиёна
28/07 20:00 Насаф - Қизилқум
28/07 20:00 Хоразм - Сурхон
28/07 20:00 Нефтчи - Навбаҳор
29/07 20:00 Динамо - Қўқон-1912

Гвардиола Доннарумма ва Эдерсонни таққослади

Баҳо:
+ | -

Журналистлар Хосеп Гвардиоладан Жанлуижи Доннаруммани жамоанинг собиқ дарвозабони Эдерсон билан таққослашни сўрашди.

Италиялик футболчи жорий мавсум бошида бразилиялик футболчининг ўрнини эгаллаганди.

"Мен сўнгги ўн йил ичида энг муҳим дарвозабонимиз бўлган Эдерсонга нисбатан ҳурматсиздек тутумни ўзимга ҳеч қачон раво кўрмайман. У ҳал қилувчи роль ўйнади, бизга унутилмас лаҳзаларни ҳадъя этди.

Аммо Доннарумма сал баландроқ, худди Холанд Агуэрога нисбатан баландроқ бўлгани каби. Жижининг узун узатмаларни қабул қилиш қобилияти бизга устунлик беради. Лекин бу фақатгина у Эдерсондан баландроқ бўлгани учун. Бошқа сабаби йўқ," - дея таъкидлади Гвардиола суҳбат чоғида.

Сешанба куни "шаҳарликлар" Чемпионлар лигасида "Вильярреал" жамоасига қарши майдонга тушади.

Киритилди: 12:35, 20.10.2025.
Ўқилди: 1192 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик