Кириш Регистрация
16/07 20:00 Нефтчи 2-1 Бухоро
16/07 20:00 Бунёдкор 1-3 Насаф
16/07 20:00 Сўғдиёна 2-0 Хоразм
17/07 20:00 Навбаҳор - ОКМК
17/07 20:00 Машъал - Қўқон-1912
17/07 20:00 Пахтакор - Локомотив
18/07 20:00 Қизилқум - Динамо
18/07 20:00 Андижон - Сурхон

"Барселона" Гринвудни жиддий кузатмоқда

Баҳо:
+ | -

Шанба куни "Барселона" скаутлари Франция чемпионати 8-туридан ўрин олган "Гавр"га қарши уй учрашувида "Марсель" қанот ҳужумчиси Мэйсон Гринвуднинг ўйинини кузатишди. Ўша учрашув майдон эгаларининг 6:2 ҳисобидаги йирик ғалабаси билан якунланди. Гринвуд покер муаллифига айланди.

TBR Football хабарига кўра, 24 ёшли футболчи ўз ўйини билан "Барселона"да катта таассурот қолдирган. У "Хетафе"да ижарада ўйнаб юрган кезларидаёқ каталонияликлар эътиборига тушган ва клуб ўтган йили ҳам уни таклиф қилиш имкониятини кўриб чиққанди.

Жорий мавсумда Гринвуд барча мусобақаларда 10 та учрашувда майдонга тушиб, 7 марта рақиблар дарвозасини ишғол қилди ва 4 та ассистни ўз ҳисобига ёздириб қўйди.

Киритилди: 16:16, 20.10.2025.
Ўқилди: 2856 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик